Сўнгги ўзгариш Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 04.02.2026 йилдаги ЎРҚ-1116-сон.
347-модда. Қарорнинг мулкий зарарни ундириб олиш хусусидаги қисмини ижро этиш тартиби ва муддатлари
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарорнинг мулкий зарарни ундириб олиш хусусидаги қисми ушбу Кодекс ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунчилиги билан белгиланган тартибда ижро этилади.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарорнинг мулкий зарарни ундириб олиш хусусидаги қисми ижро ҳужжати ҳисобланади.
Мулкий зарар ҳуқуқбузар томонидан унга қарор топширилган кундан бошлаб ўн беш кундан кечиктирмай тўланиши лозим (ушбу Кодекснинг 311-моддаси), бундай қарор хусусида шикоят берилган ёки протест билдирилган тақдирда — шикоят ёки протест қаноатлантирилмаганлиги маълум қилинган кундан бошлаб ўн беш кундан кечиктирмай қопланиши лозим.
346-2-модда. Чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан маъмурий тарзда чиқариб юбориш тўғрисидаги қарорни ижро этиш
Чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан маъмурий тарзда чиқариб юбориш тўғрисидаги қарорни ижро этиш мазкур шахслар қайси чет давлат ҳудудига чиқариб юборилаётган бўлса, ўша чет давлатнинг ҳокимият вакилига уларни расмий равишда топшириш ёхуд чиқариб юборилаётган шахснинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан назорат остида мустақил равишда чиқиб кетиши йўли билан амалга оширилади.
Агар чиқариб юборилаётган шахсни чет давлат вакилига топшириш Ўзбекистон Республикасининг мазкур давлат билан тузилган шартномасида назарда тутилмаган бўлса, чиқариб юбориш Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитаси томонидан белгиланадиган жойда амалга оширилади.
Чет эл фуқаросини ёки фуқаролиги бўлмаган шахсни Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасидан ўтказиш пункти орқали чиқариб юбориш тўғрисида мазкур шахс қайси чет давлат ҳудудига (ҳудуди орқали) чиқариб юборилаётган бўлса, ўша чет давлатнинг ҳокимият вакиллари, агар Ўзбекистон Республикасининг ушбу давлат билан тузилган шартномасида назарда тутилган бўлса, хабардор қилинади.
Чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни маъмурий тарзда чиқариб юбориш тўғрисидаги қарорни ижро этиш далолатнома билан расмийлаштирилади.
346-1-модда. Чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан маъмурий тарзда чиқариб юбориш тўғрисидаги қарорнинг ижросини амалга оширувчи органлар
Чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан маъмурий тарзда чиқариб юбориш тўғрисидаги қарор қуйидаги органлар томонидан ижро этилади:
ушбу Кодекснинг 51-2, 51-8, 51-9, 56, 57, 58-моддаларида, 61-1-моддасининг биринчи қисмида, 94, 165-1, 184-2, 184-3, 189, 189-1, 201, 202-1-моддаларида, 225-моддасининг биринчи — учинчи қисмларида, 239, 240, 241-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан содир этилган тақдирда — ички ишлар органлари томонидан;
ушбу Кодекснинг 224-1-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан содир этилган тақдирда — чегара қўшинлари томонидан.
XXXI боб. Чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан маъмурий тарзда чиқариб юбориш тўғрисидаги қарорни ижро этиш бўйича иш юритиш
Маъмурий қамоққа олинган шахслар ички ишлар органлари белгилаб қўйган жойларда қамоқда сақланадилар. Маъмурий қамоққа олиш тўғрисидаги қарорни ижро этиш чоғида қамоққа олинганлар шахсий кўрикдан ўтказиладилар.
Маъмурий йўл билан ушлаб туриш муддати маъмурий қамоқ муддатига қўшиб ҳисобланади
Маъмурий қамоқни ўташ Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган қоидалар асосида амалга оширилади.
344-модда. Махсус ҳуқуқдан маҳрум этиш муддатини ҳисоблаш
Транспорт воситаларини ҳайдовчилар ва ов қилиш қоидаларини бузган шахслар махсус ҳуқуқдан маҳрум этиш тўғрисида қарор чиқарилган кундан бошлаб шундай ҳуқуқдан маҳрум этилган деб ҳисобланадилар.
Махсус ҳуқуқдан маҳрум қилиш муддати ўтгач, шунингдек бу муддат ушбу Кодекснинг 343-моддасига мувофиқ қисқартирилган тақдирда, шундай маъмурий жазо чорасига тортилган шахсга ундан олиб қўйилган ҳужжатлар белгиланган тартибда қайтариб берилади.
Транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган ҳайдовчи ҳайдовчилик гувоҳномасини топширишдан бош тортган тақдирда, бу ҳуқуқдан маҳрум этиш муддати гувоҳнома олиб қўйилган кундан бошлаб, лекин қарор чиқарган орган белгилаган маҳрум этиш муддати тугашидан кечиктирмасдан ҳисобланади
343-модда. Махсус ҳуқуқдан маҳрум этиш муддатини қисқартиришнинг асослари ва тартиби
Муайян муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан ёки ов қилиш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахс меҳнатга ҳалол муносабатда бўлиши ва намунали хулқ-атвори билан ўзини кўрсатган тақдирда, унга нисбатан жазо қўллаган жиноят ишлари бўйича суд бундай ҳуқуқдан маҳрум қилиш муддатини белгиланган муддатнинг камида ярми ўтгач ва суд томонидан тайинланган жарима тўлангач, корхона, муассаса, ташкилот маъмуриятининг илтимоси билан қисқартириши мумкин.
How can I read @mjtk_uz without a Telegram account?
TGViewer shows the public web preview Telegram publishes for MJTK | O‘zbekiston Respublikasi: recent posts, photos, videos and the subscriber count, with no app, login or account.
How many subscribers does MJTK | O‘zbekiston Respublikasi have?
MJTK | O‘zbekiston Respublikasi (@mjtk_uz) has 17.3K subscribers on Telegram, refreshed roughly every 30 minutes.
Does MJTK | O‘zbekiston Respublikasi know I viewed it here?
No. Public channel previews carry no viewer identity, and TGViewer has no accounts or tracking of what you look up.