245-2-модда. Адлия органлари
Адлия органларига ушбу Кодекснинг 2155-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир. Адлия органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ва жарима тариқасидаги маъмурий жазо чораларини қўллашга қуйидагилар ҳақли:
Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ва унинг ўринбосарлари;
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматлари департаменти бошлиғи;
Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазири ва унинг ўринбосарлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг бошлиқлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари.
Ушбу Кодекснинг 1983 ва 1984-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда, адлия органларининг мансабдор шахслари маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузади.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома кўриб чиқиш учун ушбу Кодекснинг 282-моддасида белгиланган тартибда судга юборилади.
Post #443
11.5K