Ашёларни уларнинг ҳақини тўлаш шарти билан олиб қўйиш, мусодара қилиш ва махсус ҳуқуқдан (транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан) маҳрум этиш ҳам асосий, ҳам қўшимча маъмурий жазо тариқасида, ушбу Кодекснинг 23-моддасида назарда тутилган бошқа маъмурий жазо чоралари эса фақат асосий жазо тариқасида қўлланилиши мумкин.
Битта маъмурий ҳуқуқбузарлик учун ё асосий ёки ҳам асосий, ҳам қўшимча жазо чораси қўлланилиши мумкин.
24¹-модда. Маъмурий огоҳлантириш
Маъмурий огоҳлантири маъмурий жазо чорасини қўллашга ваколатли орган (мансабдор шахс) томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахсни қонунга хилоф хатти-ҳаракатларга йўл қўймаслик тўғрисида огоҳлантирган ҳолда унга расмий танбеҳ беришдан иборатдир.
Маъмурий огоҳлантириш ёзма (электрон) равишда қўлланилади.
Маъмурий огоҳлантириш ушбу Кодекс 125-моддасининг 125-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 128¹, 128², 128⁶, 135¹-моддаларида ҳамда 138-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган шахс ўз қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлганда, шунингдек ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа ҳуқуқбузарликлар аломатлари мавжуд бўлмаган тақдирда, маъмурий жазо чорасини қўллашга ваколатли орган (мансабдор шахс) томонидан қўлланилади.
Маъмурий огоҳлантириш жазо чораси айни бир шахсга нисбатан бир йил давомида бир мартадан ортиқ қўлланилиши мумкин эмас.
Каналага уланиш 👉 @mjtk_uz