214-модда. Сертификатлаштириш ва мувофиқликни баҳолаш қоидаларини бузиш
Сертификатлаштириш ва мувофиқликни баҳолаш қоидаларини бузиш, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Мувофиқликни баҳолаш қоидаларини мувофиқликни баҳолаш органлари томонидан бузиш, агар бу техник регламентлар талабларига жавоб бермайдиган маҳсулот чиқарилишига ёки мувофиқликни баҳолашни амалга ошириш учун маҳсулотни тақдим этган жисмоний ёки юридик шахсга зарар етказилишига, шу жумладан мувофиқлик сертификатини беришни асоссиз равишда рад этганлик, мувофиқлик сертификатининг ёхуд мувофиқлик тўғрисидаги декларациянинг амал қилишини асоссиз равишда тўхтатиб турганлик ёки тугатганлик натижасида фойданинг бой берилишига олиб келса, —
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан қирқ бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг қирқ бараваридан саксон бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Каналага уланиш 👉 @mjtk_uz
Post #357
17.7K