227-5-модда. Транспорт воситасини тўхтатмаслик ёки божхона органининг рухсатисиз жўнатиб юбориш
Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали ўтаётган транспорт воситасини божхона органи томонидан белгиланадиган жойда тўхтатмаслик, шунингдек божхона назорати остида турган транспорт воситасини тўхтаб туриш жойидан божхона органининг рухсатисиз жўнатиб юбориш, —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Post #387
10.6K