Шаҳар ва шаҳарлараро йўловчилар ташийдиган автомобиль транспорти ва электр транспорти органларига ушбу Кодекснинг 56-1-моддасининг биринчи қисмида (сув транспортида махсус ажратилмаган жойларда тамаки маҳсулотини истеъмол қилганлиги учун), 121, 123, 124-моддаларида, 142-моддасининг учинчи қисмида, 143, 144, 145-моддаларида, 146-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида (шаҳар, шаҳарлараро автомобиль транспортида ва электр транспортида содир этилган ҳуқуқбузарликлар қисми) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
Шаҳар ва шаҳарлараро йўловчилар ташийдиган автомобиль транспорти ва электр транспорти назоратчи-тафтишчилари, чипта текширувчилари ва тегишли ваколати бўлган бошқа ходимлари ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган органлар номидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазо қўлланишга ҳақлидирлар.