248-модда. Ички ишлар органлари
Ички ишлар органларига ушбу Кодекснинг 47-моддасининг биринчи қисмида, 47-3, 54, 56-1, 63-моддаларида, 72-моддасининг биринчи ва тўртинчи қисмларида (сувларни ифлослантириш ёки булғатиш, сувтўплагич иншоотларда сувни муҳофаза қилиш режимини бузиш, сув объектларига оқова сувларни оқизишга йўл қўйиш шартлари тўғрисидаги талабларни бузишга оид қисмида, бундан ер ости сувларига доир ҳуқуқбузарликлар мустасно), 79-моддасининг биринчи ва тўртинчи қисмларида, 88-моддасида (бундан битум эритиш чоғида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларига риоя этмаслик мустасно), 90-моддасининг биринчи қисмида, 91-моддасида (саноат чиқиндиларини, маиший чиқиндиларни ва бошқа чиқиндиларни тўплаш, ташиш чоғида табиатни муҳофаза қилиш талабларини бузишга оид қисмида), 91-1-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 91-2-моддасида, 110-моддасининг биринчи қисмида (фуқароларга нисбатан), 111-моддасининг биринчи қисмида, 113-моддасининг биринчи, иккинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмларида, 114, 115-моддаларида, 116-моддасининг биринчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида, 121, 122, 123, 125, 125-1, 126-моддаларида, 127-моддасининг биринчи қисмида, 128, 128-1, 128-2, 128-3, 128-4, 128-5, 128-6, 128-7, 128-8, 128-9, 129, 130, 135, 135-1-моддаларида, 136-моддасининг учинчи қисмида, 138, 139-моддаларида, 140-моддасининг биринчи қисмида, 141-моддасида, 142-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларида, 144, 145-моддаларида, 146-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 147-моддасида, 148-моддасида (ажратилган минтақаларда ва ёғоч кўприклардан 100 метргача бўлган масофада олов ёққанлик, тахта тўшамали кўприкларда чекканлик учун), 155-3, 155-4, 155-5, 156, 161, 183-моддаларида, 187-моддасининг биринчи қисмида, 188, 188-2, 192, 204, 205, 221, 223, 223-1, 223-3, 224 -моддаларида, 225-моддасининг биринчи — бешинчи қисмларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
Ички ишлар органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ва маъмурий жазо қўллашга қуйидагилар ҳақли:
1) ушбу Кодекснинг 56-1, 63-моддаларида, 72-моддасининг биринчи ва тўртинчи қисмларида (сувларни ифлослантириш ёки булғатиш, сувтўплагич иншоотларда сувни муҳофаза қилиш режимини бузиш, сув объектларига оқова сувларни оқизишга йўл қўйиш шартлари тўғрисидаги талабларни бузишга оид қисмида, бундан ер ости сувларига доир ҳуқуқбузарликлар мустасно), 79-моддасининг биринчи ва тўртинчи қисмларида, 88-моддасида (бундан битум эритиш чоғида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларига риоя этмаслик мустасно), 90-моддасининг биринчи қисмида, 91-моддасида (саноат чиқиндиларини, маиший чиқиндиларни ва бошқа чиқиндиларни тўплаш, ташиш чоғида табиатни муҳофаза қилиш талабларини бузишга оид қисмида), 91-1-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 91-2-моддасида, 116-моддасининг биринчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида, 121, 123-моддаларида, 142-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларида, 144, 145-моддаларида, 146-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 183, 192, 204, 205, 221, 223, 223-1, 223-3, 224-моддаларида, 225-моддасининг биринчи — бешинчи қисмларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун — туманлар, шаҳарлар, шаҳарлардаги туманлар ички ишлар бўлимларининг (бошқармаларининг) бошлиқлари ёки бошлиқ ўринбосарлари, шунингдек транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаларининг (бўлимларининг) бошлиқлари;
2) ушбу Кодекснинг 54, 56-1-моддаларида, 113-моддаси биринчи қисмида, 114-моддаси биринчи қисмида, 115-моддасида, 121-моддасининг иккинчи қисмида, 123, 183-моддаларида, 187-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун — метрополитенни муҳофаза қилиш бўйича ички ишлар бўлимининг бошлиғи ёки бошлиғи ўринбосарлари;