TGViewer
MJTK | O‘zbekiston Respublikasi MJTK | O‘zbekiston Respublikasi @mjtk_uz · 17.3K subscribers
Post #211 33.2K
140-модда. Мастлик ҳолатидаги шахснинг транспорт воситасини бошқаришига йўл қўйиш ёки бошқаришни унга топшириш

Транспорт воситаларидан фойдаланиш учун масъул бўлган шахс томонидан мастлик ҳолатида ёки гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп ёки шахснинг ақл-идрокига таъсир кўрсатувчи бошқа моддалар таъсири остида бўлган ҳайдовчиларнинг ёки транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқаришига йўл қўйиш, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Транспорт воситасининг эгаси ёки ундан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган шахс томонидан била туриб мастлик ҳолатидаги ёки гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп ёки шахснинг ақл-идрокига таъсир кўрсатувчи бошқа моддалар таъсири остидаги шахсга транспорт воситасини бошқаришни топшириш, —
транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан икки йилдан уч йилгача муддатга маҳрум қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари миқдорида жарима солишга ёки ўн беш сутка муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Каналага уланиш 👉 @mjtk_uz
More from @mjtk_uz
  1. Feb 5, 2026Сўнгги ўзгариш Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш…
  2. Apr 30, 2025Сканер қилинг ёки QONUN HUJJATLARI 👈 устига босинг
  3. Nov 3, 2021296 / 297 / 298 / 299 / 299-1 / 299-2 / 300 / 301 / 302 / 303 / 303-1 / 304 / 305 / 306 /…
  4. Nov 3, 2021251 / 252 / 253 / 254 / 254-1 / 255 / 256 / 257 / 258 / 259 / 260 / 260-1 / 260-2 / 261 /…
  5. Nov 2, 2021224 / 224-1 / 224-2 / 225 / 225-1 / 226 / 227 / 227-1 / 227-2 / 227-3 / 227-4 / 227-5 / 22…
  6. Nov 2, 2021184-1 / 184-2 / 184-3 / 184-4 / 185 / 185-1 / 185-2 / 185-3 / 185-4 / 186 / 186-1 / 187 /…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →