164-модда. Савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш
Савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари, мансабдор шахсларга эса — йигирма баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини анча миқдордаги қийматда бузиш —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш баравари миқдорида, мансабдор шахсларга эса — қирқ баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини кўп миқдордаги қийматда бузиш, —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг етмиш баравари, мансабдор шахсларга эса — саксон баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Ёнилғи-мойлаш материаллари билан, қўлда савдо қилиш ёхуд шаҳарларда белгиланмаган жойларда қўлда савдо қилиш —
сотилаётган ашёларни мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ёнилғи-мойлаш материаллари сотиш қоидаларини бузиш —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Энергетик ичимликларни ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга реализация қилиш, —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Товарлар ва кўрсатилаётган хизматлар учун нақд пул маблағлари билан ёки пластик карточкалар бўйича ҳисоб-китоблар шаклига қараб, уларнинг нархларини сунъий равишда ошириш ёки пасайтириш, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Анча миқдор деганда базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан уч юз бараваригача бўлган доирадаги, кўп миқдор деганда эса, базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваридан беш юз бараваригача бўлган доирадаги миқдор тушунилади.
Каналага уланиш 👉 @mjtk_uz
Post #243
29.5K