324-14-модда. Кассация шикояти (протести) бериш тартиби ва муддати
Кассация шикояти (протести):
1) жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судларининг қарорлари устидан — Қорақалпоғистон Республикаси судига, вилоятлар, Тошкент шаҳар судларига;
2) ҳудудий ҳарбий судларнинг қарорлари устидан — Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судига берилиши мумкин.
Кассация шикоятлари (протестлари) қарор чиқарган суд орқали берилади. Шикоят (протест) бевосита кассация инстанцияси судига берилган тақдирда, суд уларни қарор чиқарган судга ушбу Кодекснинг 3241-моддасида баён этилган талабларни бажариш учун юборади.
Кассация шикояти (протести) биринчи инстанция судининг қарори чиқарилган кундан эътиборан олти ой ичида берилиши мумкин.
Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган муддат ўтказиб юборилган тақдирда, кассация инстанцияси суди кассация шикояти (протести) бераётган шахснинг илтимосномасига асосан, агар уни ўтказиб юбориш сабабларини узрли деб топса, ўтказилган муддатни тиклашга ҳақли бўлиб, бу ҳақда ажрим чиқарилади.
Post #576
9.56K