TGViewer
MJTK | O‘zbekiston Respublikasi MJTK | O‘zbekiston Respublikasi @mjtk_uz · 17.3K subscribers
Post #456 10.4K
248-2-модда. Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари


Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларига ушбу Кодекснинг 224-моддасида ва 2241-моддасининг биринчи қисмида, 225-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари бўлинмаларининг бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ва жарима тарзида маъмурий жазо чораси қўллашга ҳақли.

249-модда. Давлат ёнғин назорати органлари


Давлат ёнғин назорати органларига ушбу Кодекснинг 84, 124, 211-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
Давлат ёнғин назорати органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ва маъмурий жазо қўллашга қуйидагилар ҳақли:

Ўзбекистон Республикаси ёнғин назорати бўйича бош давлат инспектори ва унинг ўринбосарлари — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваригача миқдорда жарима солишга;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектлардаги ёнғин назорати бўйича бош давлат инспекторлари ва уларнинг ўринбосарлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ёнғин назорати бўйича бош давлат инспекторининг катта ёрдамчилари — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт бараваригача, мансабдор шахсларга эса — саккиз бараваригача миқдорда жарима солишга;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектлардаги ёнғин назорати бўйича бош давлат инспекторларининг катта ёрдамчилари — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваригача миқдорда жарима солишга;

туманлар (шаҳарлар), ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектлардаги, ёнғин назорати бўйича катта давлат инспекторлари ва уларнинг ўринбосарлари — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса — икки бараваригача миқдорда жарима солишга;

туманлар (шаҳарлар), ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектлардаги, ёнғин назорати бўйича давлат инспекторлари — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисмигача, мансабдор шахсларга эса — бир бараваригача миқдорда жарима солишга.
More from @mjtk_uz
  1. Feb 5, 2026Сўнгги ўзгариш Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш…
  2. Apr 30, 2025Сканер қилинг ёки QONUN HUJJATLARI 👈 устига босинг
  3. Nov 3, 2021296 / 297 / 298 / 299 / 299-1 / 299-2 / 300 / 301 / 302 / 303 / 303-1 / 304 / 305 / 306 /…
  4. Nov 3, 2021251 / 252 / 253 / 254 / 254-1 / 255 / 256 / 257 / 258 / 259 / 260 / 260-1 / 260-2 / 261 /…
  5. Nov 2, 2021224 / 224-1 / 224-2 / 225 / 225-1 / 226 / 227 / 227-1 / 227-2 / 227-3 / 227-4 / 227-5 / 22…
  6. Nov 2, 2021184-1 / 184-2 / 184-3 / 184-4 / 185 / 185-1 / 185-2 / 185-3 / 185-4 / 186 / 186-1 / 187 /…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →