Тиғининг ёки кескичининг (дамининг) узунлиги тўқсон миллиметрдан ортиқ бўлган, тугмаси ёки пишанги босилганда сопидан автоматик равишда чиқадиган ва маҳкамланадиган ёхуд оғирлик кучи ёки тезкор ҳаракат ҳисобига сурилиб чиқадиган ҳамда автоматик равишда ўрнашадиган тиғли совуқ қурол ва пичоқларнинг, шунингдек қурол сифатида қўллаш учун махсус мослаштирилган зарб бериб-парчаловчи ва улоқтирувчи таъсирга эга ашёларни (гурзилар, кастетлар, сурикенлар, бумерангларни ва бошқа ашёларни) қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, таъмирлаш, реализация қилиш, олиш, сақлаш, олиб юриш, ташиш, коллекциялаш, кўргазмага қўйиш, улардан фойдаланиш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит қилиш, —
мазкур ашёларни мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
185-4-модда. Учувчисиз учадиган аппаратларни қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш
Учувчисиз учадиган аппаратларни, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмларини қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш, —
учувчисиз учадиган аппаратларни, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмларини мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳаракатларни содир этган шахс, агар у учувчисиз учадиган аппаратларни, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмларини ўз ихтиёри билан топширса, маъмурий жавобгарликдан озод қилинади.
Каналага уланиш 👉 @mjtk_uz