23-модда. Маъмурий жазонинг турлари
Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун қуйидаги маъмурий жазо чоралари қўлланилиши мумкин:
1) маъмурий огоҳлантириш;
2) жарима;
3) маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли ҳисобланган ёки бевосита шундай нарса бўлган ашёни ҳақини тўлаш шарти билан олиб қўйиш;
4) маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли ҳисобланган ёки бевосита шундай нарса бўлган ашёни мусодара қилиш;
5) муайян шахсни унга берилган махсус ҳуқуқдан (транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан, ов қилиш ҳуқуқидан) маҳрум этиш;
6) ҳақ тўланадиган жамоат ишларига мажбурий равишда жалб этиш;
7) маъмурий қамоққа олиш.
8) чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан маъмурий тарзда чиқариб юбориш.
Ушбу модда биринчи қисмининг 1, 3-8-бандларида санаб ўтилган маъмурий жазо чоралари фақат Ўзбекистон Республикаси қонунлари билан белгиланиши мумкин.
Каналага уланиш 👉 @mjtk_uz
Post #31
16.2K