128 прим 4-модда.Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг светофорнинг тақиқловчи сигналига ёки йўл ҳаракатини тартибга солувчининг тақиқловчи ишорасига бўйсунмасдан тўхташ чизиғини босиб кириши ва ўтиши
Светофорнинг тақиқловчи сигналида ёки йўл ҳаракатини тартибга солувчининг тақиқловчи ишорасида йўлнинг қатнов қисмидаги йўл чизиқлари ёки йўл белгилари билан белгиланган тўхташ чизиғини босиб кириш, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг светофорнинг тақиқловчи сигналига ёки йўл ҳаракатини тартибга солувчининг тақиқловчи ишорасига бўйсунмасдан ўтиши, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Каналага уланиш 👉 @mjtk_uz
Post #196
46.3K