107-модда. Ўсимликлар карантини объектларига ва бошқа зарарли организмларга қарши курашишга доир фитосанитария талабларини (чораларини) ҳамда бошқа қоидаларни бузиш
Ўсимликлар карантини объектларига ва бошқа зарарли организмларга қарши курашишга доир фитосанитария талабларини ҳамда бошқа қоидаларни карантин остидаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, қайта ишлаш, реализация қилиш ва йўқ қилиш чоғида бузиш —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Фитосанитария чораларига риоя қилмаслик, шу жумладан ўсимликлар карантини объектлари ва бошқа зарарли организмлар тарқалишининг олдини олиш чораларини кўрмаганлик —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ўз ҳудудида ўсимликлар карантини объектлари ва бошқа зарарли организмларни аниқлаган, фитосанитария дала назоратини ўтказиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигига ихтиёрий равишда мурожаат қилган ҳамда уларнинг ўчоқлари кенгайишига йўл қўймаслик ва уларни бартараф этиш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чоралар кўрган шахслар маъмурий жавобгарликдан озод этилади.
Каналага уланиш 👉 @mjtk_uz
Post #164
29.8K