163-1-модда. Оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш
Уй-жойларни, жамоат, ишлаб чиқариш объектларини ва бошқа объектларни, шунингдек ер участкаларини оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқларига ўзбошимчалик билан улаб олиш, оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқларига таркибидаги ифлослантирувчи моддалар йўл қўйиладиган даражадан ортиқ бўлган оқова сувларни оқизиш ҳамда оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқларидан фойдаланиш қоидаларини бошқача тарзда бузиш, ер ишлари ва бошқа ишларни бажараётганда оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқларини муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш, башарти бу ҳол уларнинг шикастланишига сабаб бўлса, —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларида қурилган бинолар ва иншоотларни ичимлик суви таъминоти ташкилотлари томонидан оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқларига улаш, —
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг етмиш бараваридан саксон беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Каналага уланиш 👉 @mjtk_uz
Post #240
27.5K