TGViewer
MJTK | O‘zbekiston Respublikasi MJTK | O‘zbekiston Respublikasi @mjtk_uz · 17.3K subscribers
Post #36 12.2K
28-модда. Махсус ҳуқуқдан маҳрум қилиш

Муайян шахсни унга берилган махсус ҳуқуқдан (транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан, ов қилиш ҳуқуқидан) маҳрум қилиш чораси жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) суди томонидан уч йилгача муддатга қўлланилади. Бундай ҳуқуқдан маҳрум қилиш муддати ўн беш кундан кам бўлмаслиги керак, бундан ушбу Кодекснинг 34-1-моддасида назарда тутилган ҳоллар мустасно.

Ногиронлиги сабабли транспорт воситаларидан фойдаланадиган шахсларга нисбатан транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш чораси қўлланилиши мумкин эмас, ушбу Кодекс 131-моддасининг биринчи қисмида, 136-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилган ҳоллар бундан мустасно.

Асосий тирикчилик манбаи овчилик бўлган шахсларга нисбатан ов қилиш ҳуқуқидан маҳрум этиш чораси қўлланилиши мумкин эмас.

28 прим 1-модда. Ҳақ тўланадиган жамоат ишларига мажбурий равишда жалб этиш


Ҳақ тўланадиган жамоат ишларига мажбурий равишда жалб этиш ҳуқуқбузарни ижтимоий фойдали жамоат ишларини бажаришга мажбурий равишда жалб этишдан иборат бўлиб, у судлар томонидан саккиз соатдан икки юз қирқ соатгача бўлган муддатга тайинланади. Агар ҳуқуқбузар ўқиётган бўлса, жамоат ишлари ўқишдан бўш вақтда бажарилади.
Ҳуқуқбузарлар ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ўташи мумкин бўлган жойлар (объектлар) ва ҳақ тўланадиган жамоат ишларининг турлари мазкур жазонинг ижросини назорат қилувчи органлар — ички ишлар органларининг пробация бўлинмалари томонидан белгиланади.
Ҳақ тўланадиган жамоат ишлари пенсия ёшига етган шахсларга, ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга, ҳомиладор аёлларга, уч ёшга тўлмаган болалари бор аёлларга, биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга, доимий ишга эга шахсларга, ҳарбий хизматчиларга нисбатан қўлланилмайди.
Ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этиладиган шахслар иш ҳақининг эллик фоизи алимент мажбуриятлари бўйича қарзни тўлашга йўналтирилади.
Ҳуқуқбузар жазони ўташдан бўйин товлаган тақдирда, суд ҳақ тўланадиган жамоат ишларининг ўталмаган муддатини ҳақ тўланадиган жамоат ишларининг тўрт соати учун маъмурий қамоқнинг бир кунига тенг жазо билан ёхуд ҳақ тўланадиган жамоат ишларининг саккиз соати учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараварига тенг жарима билан алмаштиради. Бунда маъмурий қамоқнинг муддати ўн беш суткадан, жариманинг миқдори эса базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ошмаслиги керак.
Жазони ўташдан бўйин товланилган вақт жазонинг ўталган муддатига қўшиб ҳисобланмайди.


Каналага уланиш 👉 @mjtk_uz
More from @mjtk_uz
  1. Feb 5, 2026Сўнгги ўзгариш Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш…
  2. Apr 30, 2025Сканер қилинг ёки QONUN HUJJATLARI 👈 устига босинг
  3. Nov 3, 2021296 / 297 / 298 / 299 / 299-1 / 299-2 / 300 / 301 / 302 / 303 / 303-1 / 304 / 305 / 306 /…
  4. Nov 3, 2021251 / 252 / 253 / 254 / 254-1 / 255 / 256 / 257 / 258 / 259 / 260 / 260-1 / 260-2 / 261 /…
  5. Nov 2, 2021224 / 224-1 / 224-2 / 225 / 225-1 / 226 / 227 / 227-1 / 227-2 / 227-3 / 227-4 / 227-5 / 22…
  6. Nov 2, 2021184-1 / 184-2 / 184-3 / 184-4 / 185 / 185-1 / 185-2 / 185-3 / 185-4 / 186 / 186-1 / 187 /…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →