TGViewer
MJTK | O‘zbekiston Respublikasi MJTK | O‘zbekiston Respublikasi @mjtk_uz · 17.3K subscribers
Post #471 7.68K
261-1-модда. Давлат ўрмон хўжалиги органлари

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси органларига ушбу Кодекс 77-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 78-моддасида, 79-моддасида (ўрмон фонди ерларига оид қисмида), 80, 83-моддаларида, 84-моддасида (ўрмон фонди ерларига оид қисмида), 90-моддасининг биринчи қисмида (ўрмон фонди ерларига оид қисмида) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ва жарима солиш тариқасидаги маъмурий жазо чораларини қўллашга қуйидагилар ҳақли:

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг бош давлат инспекторлари, Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитасининг, вилоятлар ўрмон хўжалиги бошқармаларининг давлат инспекторлари — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — йигирма бараваригача миқдорда;

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг давлат инспекторлари, Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитасининг, вилоятлар ўрмон хўжалиги бошқармаларининг, давлат ўрмон хўжаликларининг, давлат ўрмон-ов хўжаликларининг, ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжаликларининг, давлат ўрмон ишлаб чиқариш корхоналарининг давлат инспекторлари ва миллий табиат боғларининг ходимлари — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга.
More from @mjtk_uz
  1. Feb 5, 2026Сўнгги ўзгариш Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш…
  2. Apr 30, 2025Сканер қилинг ёки QONUN HUJJATLARI 👈 устига босинг
  3. Nov 3, 2021296 / 297 / 298 / 299 / 299-1 / 299-2 / 300 / 301 / 302 / 303 / 303-1 / 304 / 305 / 306 /…
  4. Nov 3, 2021251 / 252 / 253 / 254 / 254-1 / 255 / 256 / 257 / 258 / 259 / 260 / 260-1 / 260-2 / 261 /…
  5. Nov 2, 2021224 / 224-1 / 224-2 / 225 / 225-1 / 226 / 227 / 227-1 / 227-2 / 227-3 / 227-4 / 227-5 / 22…
  6. Nov 2, 2021184-1 / 184-2 / 184-3 / 184-4 / 185 / 185-1 / 185-2 / 185-3 / 185-4 / 186 / 186-1 / 187 /…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →