160-1-модда. Эгасиз турар жойларни аниқлаш, ҳисобга олиш ва давлат мулкига ўтказиш тартибини бузиш
Фуқаролар томонидан турар жойларни фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида вақтинча бўш турган жой сифатида ҳисобга қўйиш тартибини бузиш —
базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Эгасиз турар жойларни аниқлаш, ҳисобга олиш ва давлат мулкига ўтказиш тартибини бузиш —
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Каналага уланиш 👉 @mjtk_uz
Post #237
37.9K