TGViewer
MJTK | O‘zbekiston Respublikasi MJTK | O‘zbekiston Respublikasi @mjtk_uz · 17.3K subscribers
Post #490 14.6K
269-2-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни юритишда иштирок этувчи шахсларнинг мурожаатлари

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни юритишда иштирок этувчи шахслар ушбу Кодексда белгиланган тартибда ва муддатларда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар юзасидан мурожаат қилишга ҳақли.

Мурожаат ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар судга электрон ҳужжат шаклида юборилиши мумкин.

Иш ҳолатлари ҳужжатларнинг фақат асл нусхалари билан тасдиқланиши лозим бўлганда, шунингдек бошқа зарур ҳолларда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни юритаётган органнинг (мансабдор шахснинг) талаби билан ҳужжатларнинг асл нусхалари тақдим этилади.

269-3-модда. Жабрланувчнинг агрзасига асосан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида иш юритиш


Ушбу Кодекснинг 40, 41, 44, 45, 46, 46-1, 52-моддаларида 61-2 моддасида (бундан корхоналар, муассасалар, ташкилотлар мустасно), 193-3-моддасида ҳамда 202-2-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар жабрланувчининг ҳуқуқбузарни жавобгарликка тоортиш ҳақидаги аризасига кўра жавобгарликка сабаб бўлади.

Жабрланувчи ночор аҳволда буўлганлиги, вочга етмаганлиги, ҳуқуқбузарга қарам бўлганлиги туфайли ёки бошқа сабабларга кўра ўз ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини ўзи ҳимоя қила олмайдиган алоҳида ҳолларда ваколатли органнинг мансабдор шахси жабрланувчининг аризасисиз ҳам маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни юритишни бошлаши шарт.

Ушбу Кодекс 61-моддасининг биринчи ва иккинси қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик устав фондида давлат улуши мавжуд бўлмаган корхонага, муассасага, ташкилотга нисбатан унинг ходими томонидан содир этилганда мазкур корхона, муассаса, ташкилот раҳбарининг, мулкдорининг ёки ваколатли бошқарув органининг аризасига кўра жавобгарликка сабаб бўлади.

Ушбу Кодекс 61-2-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик устав фондида давлат улуши мавжуд бўлмаган корхонага, муассасага, ташкилотга нисбатан содир этилганда мазкур корхона, муассаса, ташкилот раҳбарининг, мулкдорининг ёки ваколатли бошқарув органининг аризасига кўра жавобгарликка сабаб бўлади.
More from @mjtk_uz
  1. Feb 5, 2026Сўнгги ўзгариш Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш…
  2. Apr 30, 2025Сканер қилинг ёки QONUN HUJJATLARI 👈 устига босинг
  3. Nov 3, 2021296 / 297 / 298 / 299 / 299-1 / 299-2 / 300 / 301 / 302 / 303 / 303-1 / 304 / 305 / 306 /…
  4. Nov 3, 2021251 / 252 / 253 / 254 / 254-1 / 255 / 256 / 257 / 258 / 259 / 260 / 260-1 / 260-2 / 261 /…
  5. Nov 2, 2021224 / 224-1 / 224-2 / 225 / 225-1 / 226 / 227 / 227-1 / 227-2 / 227-3 / 227-4 / 227-5 / 22…
  6. Nov 2, 2021184-1 / 184-2 / 184-3 / 184-4 / 185 / 185-1 / 185-2 / 185-3 / 185-4 / 186 / 186-1 / 187 /…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →