185-1-модда. Пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи
Пиротехника буюмларидан қонунга хилоф равишда фойдаланиш, —
ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, худди шунингдек уларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш, —
ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ўтказиш ёки Ўзбекистон Республикасига олиб кириш, —
ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Каналага уланиш 👉 @mjtk_uz
Post #293
98.7K