TGViewer
MJTK | O‘zbekiston Respublikasi MJTK | O‘zbekiston Respublikasi @mjtk_uz · 17.3K subscribers
Post #403 10.4K
227-21-модда. Товарлар ва транспорт воситаларини белгиланган тартибни бузган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб ўтиш

Товарлар ва транспорт воситаларини Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали божхона назоратини четлаб, яъни божхона органлари томонидан белгиланган жойларни четлаб ёки божхона расмийлаштирувининг белгиланган вақтидан ташқари пайтда олиб ўтиш, —
товарлар ва транспорт воситаларини мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб ўтилаётган товарларни божхона назоратидан яшириш, яъни хуфядонлардан ёки товарларни топишни қийинлаштирадиган бошқа усуллардан фойдаланиш ёхуд бир товарни бошқа товарга ўхшаш қилиб қўйиш, —
товарларни мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ҳужжатлардан ёки божхона идентификациялаш воситаларидан алдов йўли билан фойдаланган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтиш, бундан ушбу Кодекснинг 227-22-моддасида ва 227-25-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно, —
товарларни мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
More from @mjtk_uz
  1. Feb 5, 2026Сўнгги ўзгариш Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш…
  2. Apr 30, 2025Сканер қилинг ёки QONUN HUJJATLARI 👈 устига босинг
  3. Nov 3, 2021296 / 297 / 298 / 299 / 299-1 / 299-2 / 300 / 301 / 302 / 303 / 303-1 / 304 / 305 / 306 /…
  4. Nov 3, 2021251 / 252 / 253 / 254 / 254-1 / 255 / 256 / 257 / 258 / 259 / 260 / 260-1 / 260-2 / 261 /…
  5. Nov 2, 2021224 / 224-1 / 224-2 / 225 / 225-1 / 226 / 227 / 227-1 / 227-2 / 227-3 / 227-4 / 227-5 / 22…
  6. Nov 2, 2021184-1 / 184-2 / 184-3 / 184-4 / 185 / 185-1 / 185-2 / 185-3 / 185-4 / 186 / 186-1 / 187 /…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →