324-16-модда. Кассация шикоятини (протестини) кўриб чиқиш муддатлари
Биринчи инстанция судининг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича чиқарилган қарори устидан кассация шикояти (протести) ушбу шикоят (протест) ишнинг барча материаллари билан бирга келиб тушган кундан эътиборан ўн беш сутка ичида кассация инстанцияси суди томонидан кўриб чиқилиши лозим.
Post #578
9.62K