Post #1112
41
#fikr
Тунов куни устозларимиздан Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхоннинг фейсбукдаги саҳифаларида Достоевский ҳақида қуйида гапларни ўқиб қолдим. Энг қизиғи, айнан шу мулоҳазаларни ўқиганимда ёзувчининг «Ойдин тунлар» романи мутолаасини бошлаган эдим.
Устознинг бу фикр-мулоҳазалари каминани ўйлантириб қўйди. Гарчи бир нечта асарини ўқиб чиққан бўлсам-да, мен учун Достоевский ҳалигача «очилмаган қўриқ»! Ҳар бир асари алоҳида дунё.
✍🏽@qoraa_qalam

«1980 йил июлининг 10-куни дафтар четига ушбуларни ёзиб қўйган эканман. Ҳозир кўриб қолдим. Эсдалик учун бу ерга ҳам кўчирдим.
* * *
...«Жиноят ва жазо»ни яна бир марта ўқиб чиқдим. Уни ёзиб бўлгунича Федя (Фёдор Достоевский) жинни бўлиб қолмаганига ҳайронман.
Буюк ва сунъий...
Сунъий-да негадир. Лекин Достоевский шу сунъийликдан табиий мева етиштирган. Яхши!
Бироқ ҳаётга яқинлик (реализм) бобида у барибир Толстойдан бир поғона қуйи тураркан. Реализмнинг достоевскийчаси кўпроқ романтизм ва натурализмга яқинроқ оҳангда жаранглайди.
Менга-ку, аслида, ХVII аср сўнгларидан то XIX аср охиригача Ғарб ёзувчиларининг қаҳрамонлари жуда ортиқча, ҳатто беҳуда гапдон, эзма, сафсатабоз бўлиб туюлади, ёқмайди унча. Гўё публисист-файласуфлардек...» (80. VII. 10.даги хатдан)
* * *
Қаранг, орадан 46 йил ўтибди, лекин камина ҳамон ўша фикрдаман. Иккаласи солиштирилса, менга кўпроқ Толстой ёқади. Руҳи руҳимга яқин. Тоза.
Достоевскийда эса, қанақадир ғайриинсоний руҳ, ҳатто фашистлик аломатлари бор. Бекорга у Адўлф Ҳитлернинг энг севимли ёзувчиси бўлмаган дейман. Эсдаликларда келишича, Ҳитлернинг устоли устида доим Достоевскийнинг китоблари турган.
Кейинчалик хатларини ўқиганимда, Туркистон босқинчиси ва шафқатсиз қотили Искобил (Скобелев) Достоевскийнинг энг яқин дўсти бўлганини ва Искобил ҳали Булғористондалик пайти унга махсус хат ёзиб: «Ғарбни қўй, Шарққа қараб юр, Туркистонни босиб ол!» деб маслаҳат берганини, шунга шавқлантирганини ўқидим ва тамоман кўнглим қолди. Чиндан Достоевскийда ирқчилик, шовинистлик, фашистлик кайфияти борлигига иқрор бўлдим».
Устознинг бу фикр-мулоҳазалари каминани ўйлантириб қўйди. Гарчи бир нечта асарини ўқиб чиққан бўлсам-да, мен учун Достоевский ҳалигача «очилмаган қўриқ»! Ҳар бир асари алоҳида дунё.
✍🏽@qoraa_qalam
- 👍 5
- ❤ 1