✨ «Аллоҳ йўлида дўстлашишни хоҳлайсизми?» китобининг тақдимоти бўлиб ўтдиБугун
«Китобхонлик мактаби» лойиҳасининг
232-сонида «Аллоҳ йўлида дўстлашишни хоҳлайсизми?» китобининг тақдимоти ўтказилди.
Тадбирга китоб муаллифи
Абдусаттор Икром ва китобга муҳаррирлик қилган устоз
Абдуғофур Искандар ташриф буюришди.
✅ Суҳбат одатдагидек
устоз Эркин Маликнинг сўнгги икки ҳафта давомида «Китобхонлик мактаби» лойиҳасида бўлиб ўтган ишларнинг сарҳисоби билан бошланди.
Шундан сўнг
устоз Абдуғофур Искандарга сўз берилди. Устоз китоб муҳаррири сифатида китобдаги ўзларини қизиқтирган нукталар, бу китобнинг бошқалардан фарқи, китобнинг асосий мавзуси бўлган дўстлик ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтдилар.
✨ Кейин китоб муаллифи
Абдусаттор Икромга сўз берилди. Муаллиф китобнинг иккинчи мавзуси бўлмиш солиҳларга эргашиш, солиҳлар даврасига интилиш, солиҳлар билан бирга бўлиш борасида нутқ сўзладилар.
Маълумот учун,
«Китобхонлик мактаби» лойиҳасидаги одатий савол-жавоб кейинги сондан яна давом этади.
«Ҳадис ва ҳаёт» силсиласидаги
14-жузни бошидан бошлаб ўқиб келиш вазифа қилинган.
Тақдимот давомида тингловчилар ва меҳмонларимиз ўртасида савол-жавоб ҳам ўтказилди. Савол берган китобхонларга муаллифнинг китоблари, жумладан,
«Аллоҳ йўлида дўстлашишни хоҳлайсизми?» китоби ҳадя қилинди.
Суҳбат Қуръони Карим тиловати ва дуолар билан якунланди.
📆 Кейинги ҳафта
29 сентябрь сешанба куни
14:00 да «Руҳий тарбия» китоби ҳақида суҳбат бўлиб ўтади.
@hilolnashr