TGViewer
Hilol Nashr Hilol Nashr @hilolnashr · 84.6K subscribers
Post #33224 10.3K
«Аллоҳ йўлида дўстлашишни хоҳлайсизми?» китобининг тақдимоти бўлиб ўтди

Бугун «Китобхонлик мактаби» лойиҳасининг 232-сонида «Аллоҳ йўлида дўстлашишни хоҳлайсизми?» китобининг тақдимоти ўтказилди.

Тадбирга китоб муаллифи Абдусаттор Икром ва китобга муҳаррирлик қилган устоз Абдуғофур Искандар ташриф буюришди.

✅ Суҳбат одатдагидек устоз Эркин Маликнинг сўнгги икки ҳафта давомида «Китобхонлик мактаби» лойиҳасида бўлиб ўтган ишларнинг сарҳисоби билан бошланди.

Шундан сўнг устоз Абдуғофур Искандарга сўз берилди. Устоз китоб муҳаррири сифатида китобдаги ўзларини қизиқтирган нукталар, бу китобнинг бошқалардан фарқи, китобнинг асосий мавзуси бўлган дўстлик ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтдилар.

✨ Кейин китоб муаллифи Абдусаттор Икромга сўз берилди. Муаллиф китобнинг иккинчи мавзуси бўлмиш солиҳларга эргашиш, солиҳлар даврасига интилиш, солиҳлар билан бирга бўлиш борасида нутқ сўзладилар.

Маълумот учун, «Китобхонлик мактаби» лойиҳасидаги одатий савол-жавоб кейинги сондан яна давом этади. «Ҳадис ва ҳаёт» силсиласидаги 14-жузни бошидан бошлаб ўқиб келиш вазифа қилинган.

Тақдимот давомида тингловчилар ва меҳмонларимиз ўртасида савол-жавоб ҳам ўтказилди. Савол берган китобхонларга муаллифнинг китоблари, жумладан, «Аллоҳ йўлида дўстлашишни хоҳлайсизми?» китоби ҳадя қилинди.

Суҳбат Қуръони Карим тиловати ва дуолар билан якунланди.

📆 Кейинги ҳафта 29 сентябрь сешанба куни 14:00 да «Руҳий тарбия» китоби ҳақида суҳбат бўлиб ўтади.

@hilolnashr
  • 👍 50
  • 🔥 25
  • 😍 13
  • 🤩 5
  • 👏 4
  • 😇 4
  • 😢 3
  • 🏆 3
  • ⚡ 2
  • 🎉 1
More from @hilolnashr
  1. Sep 24, 2026📣 Ишга таклиф қиламиз! 🟢 «Hilol-Nashr» нашриётининг марказий омборига ходим керак. Талаб…
  2. Sep 24, 2026#тез_кунда 🎉 Янгилик 📖 Жалолуддин ибн Абдуллоҳ Шиҳотанинг «Энг осон шарҳ» номли китоби т…
  3. Sep 24, 2026✨ Одинахон устозанинг янги китоби тез кунда нашрдан чиқади ❓ Сизнингча, китоб қайси мавзуд…
  4. Sep 24, 2026❓ Одинахон устозанинг қайси китобларини ўқигансиз? @hilolnashr
  5. Sep 24, 2026📚 «Hilol-Nashr» 15 ёшда! 🎙 Икром Шарифдан табрик @hilolnashr
  6. Sep 23, 2026❓ Ҳазрат ҳаёт бўлганларида, уларга қандай савол берган бўлардингиз? 🎙 Бу саволга китобхон…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →