TGViewer
Қора қалам Қора қалам @qoraa_qalam · 252 subscribers
Post #1009 197
#asar_tavsiya
Ўткир Ҳошимов ҳақида гап кетганда, мен уни нафақат машҳур ёзувчи, балки ўзбек халқининг руҳиятини ғоят нозик ҳис қилган адиб деб биламан. Бу фикримга энг катта далил унинг «Икки эшик ораси» асаридир. Агар бу китоб бир китобхоннинг ҳаётида қандай яшаши мумкинлигига мисол келтириш керак бўлса, ўзимни бемалол мисол қилиб кўрсата оламан.
Мен бу асарни ҳаётимнинг турли босқичларида – болаликда, ўсмирликда, навқирон йигитлик давримда ва ҳатто бошимга оғир синовлар тушиб, тўрт девор ичида қолган кунларимда ҳам қайта-қайта ўқиганман. Ҳар гал мутолаа қилганимда ундан аввал сезмаган бир маънони, аввал англамаган бир ҳақиқатни кашф этгандек бўламан. Энг ажабланарлиси эса, шу пайтгача бошқа ҳеч бир асарни бу қадар кўп марта ўқимаганман. Насиб этса, бу асар бўйича тўлиқроқ тақриз ҳам ёзишни ният қилиб, ҳатто қораламасини ҳам бошлаб қўйганман. Сиз азизларнинг дуоларингиз билан яқин орада каналимизда эълон қилишдан умидвормиз.

✍🏽@qoraa_qalam
  • 👍 8
  • 🔥 5
  • ❤ 2
More from @qoraa_qalam
  1. Oct 5, 2026#fikr Тунов куни устозларимиздан Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхоннинг фейсбукдаги саҳифаларида До…
  2. Oct 4, 2026#ўйларим Ўтди даврон, кетди карвон. Энди карвонлар қайдадир... Биз эса ўша бекатдамиз – Ки…
  3. Oct 3, 2026📚 «Hilol-Nashr» 15 ёшда! 🎙 Маҳмуд Маҳкамдан табрик 🎉 10 октябр куни соат 14:00 да «Hilo…
  4. Oct 3, 2026#маълумот ЭНГ КИЧИК МУАЛЛИФ Адабиёт тарихида жуда қизиқ ва ноодатий ҳолатлар талайгина. Тў…
  5. Oct 2, 2026«Болалик хотираларим» асарининг 1963 ва 1995 йилда чиққан нашридан. ✍🏽@qoraa_qalam
  6. Oct 2, 2026#mulohaza Хайрулла Ҳамидов бир интервьюсида Саид Аҳмаддан иқтибос келтириб, мустақилликдан…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →