#маълумот
ЭНГ КИЧИК МУАЛЛИФ
Адабиёт тарихида жуда қизиқ ва ноодатий ҳолатлар талайгина. Тўрт ёшида китоб ёзиб, дунёга танилган америкалик Дороти Страйт ҳам ана шундай ғайриоддий тақдир эгаларидан бири.
1958 йил 25 майда Вашингтонда туғилган Дороти Элмхёрст Страйт жуда нуфузли ва бой америкалик оилага мансуб бўлган. У 1962 йили, атиги тўрт ёшида, онасининг «Дунёни ким яратган?» деган саволига жавоб сифатида «How the World Began» («Дунё қандай бошланган») деб номланган китобча ёзган. Шу билан бирга ўзи ёзган китобини ўз расмлари билан ҳам безаган.
Ота-она қизининг ёзганларини жиддий қабул қилиб, қўлёзмани «Pantheon Books» нашриётига юборишган. Нашриёт китобни 1964 йилда чоп этган. Шу тариқа Дороти олти ёшида нашр этилган китоб муаллифига айланган ва адабиёт тарихида энг ёш муаллифлардан бири сифатида ном қолдирган.
Китоб боланинг дунё яралиши ҳақидаги тасаввуридан иборат. Унда христианликдаги Яратилиш воқеаси боланинг ўзига хос қараши билан ифодаланади.
✍🏽@qoraa_qalam
Post #1109
80

- 🔥 3
- 👍 2
- 👏 1