#ўйларим
Баъзан инсонни темир панжаралар эмас, ўз қалби энг мустаҳкам қамоққа ҳибс қилади. Ақл бизга нимадан воз кечиш кераклигини айтади. Қалб эса айнан ақл тан олмаган нарсага яна бир бор қайтишни истайди. Ақл оқибатни кўради, қалб эса лаҳзани. Ақл «унут» дейди, қалб эса ҳар сафар ўша инсонни, ўша хотирани, ўша туйғуни қайта тирилтиради. Шунинг учун баъзан инсонни ақл эмас, қалб қамоққа ҳукм қилади.
Лекин қалбни ҳам «душман» деб бўлмайди. Чунки ақл инсонга қандай яшашни ўргатса, қалб нима учун яшаш кераклигини ҳис қилдиради. Ақл тинчлик излайди, қалб эса маъно. Ақл оғриқдан қочади, қалб эса баъзан оғриқнинг ўзида ҳам азиз бир нарсани асрайди.
Балки инсоннинг ҳақиқий етуклиги ақлни қалб устидан ҳукмрон қилишда эмасдир. Балки иккаласини бир-бирига қарши қўймай, бирга яшашни ўрганишдадир. Чунки ақл қамоқнинг эшигини очиши мумкин. Аммо ундан чиқишга қалбнинг ўзи рози бўлмаса, инсон барибир ўша ерда қолаверади.
✍🏽@qoraa_qalam
Post #1104
132

- 🔥 4
- 💯 3
- 👍 1
- 👏 1
- 😢 1