TGViewer
Қора қалам Қора қалам @qoraa_qalam · 251 subscribers
Post #650 220
«ҚОРА РЎЙХАТДАГИ» КИТОБЛАР
Эсимни танибманки, уйимизда кичкинагина бўлса ҳам кутубхонамиз бор. Волидаи муҳтарамизнинг китобга меҳрлари ўзгача бўлгани сабаблими, китобга ошнолик мен учун бегона эмасди. «Фарҳод» бозорига рўзғорга нимадир олишга тушсак ҳам бозор яқинидаги катта китоб дўконига кириб ўтишни канда қилмас эдик. Болалигимда ўқиганим аксарият китоблар шу дўкондан олинган. Гарчи уйда озмунча китоб бўлса-да, ҳаммасини ўқишга рухсат йўқ эди. Китобларнинг баъзилари «қора рўйхат»га киритилган эди. Булардан эсимда қолганлари «Минг бир кеча», Учқун Назаровнинг «Чаён йили» романи, Ўткир Ҳошимовнинг «Икки эшик ораси» асари эди.
«Икки эшик ораси»нинг тақиқиланиши ҳам ғалати бўлган. 5-синф адабиёт дарслигига ушбу асардаги «Робиянинг ҳикояси» киритилган эди. Бу қисмда Робиянинг Самарқанддан отаси билан келиши, Тошкент вокзалидаги ҳолат ва Дума оқсоқолнинг уйига бориши ҳақида ёзилган. Жуда таъсирланган эдим. Парча «Икки эшик ораси» романидан олинганини билганимдан кейин бу китоб уйимизда борлиги эсимга тушган. Уйга келиб, мутолаани бошлаб юборганман. Қўлимдаги китобни кўрган онам «Бу сен ўқийдиган китоб эмас», деганлар. Қизиқишим янаям ортган. Китоблар турадиган жавон мен ухлайдиган икки қаватли кроват билан ёндош эди. Кроватнинг юқори қаватига ётиб олганча китоб ўқийверардим. Мабодо кимдир келаётганини сезиб қолсам, секингина китоблар орасига тиқиб қўйиб, ҳеч нарса бўлмагандек ётаверардим. Шу алфозда «қора рўйхатдаги» китобларни ҳам ўқиб тугатганман.
Ўзим бугун фарзандларим қайси китобни ўқиётганига эътиборли бўлсам-да, маълум чегараларни қўйиш керакми йўқми деган саволга аниқ жавоб беришга қийналаман. Таниқли ношир, адабиётшунос Санжар Назар бир суҳбатда шу мавзуга ҳам тўхталиб ўтган эди. Асосийси боланинг дунёқарашини тўғри йўналтира олиш керак деб ўйлайман. Шунда ҳеч қандай китоб ёки мафкура таъсир ўтказа олмайди. Бу борада сизда ҳам фикр-мулоҳазалар бўлса, изоҳлар қисмида кутиб қоламиз.

✍🏽@qoraa_qalam
  • 🔥 5
  • ❤ 4
  • 👍 1
More from @qoraa_qalam
  1. Oct 6, 2026#эътироф Ислом олами билан Оврўпа орасида илм борасидаги фарқни тушуниб етиш учун ғарблик…
  2. Oct 5, 2026#fikr Тунов куни устозларимиздан Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхоннинг фейсбукдаги саҳифаларида До…
  3. Oct 4, 2026#ўйларим Ўтди даврон, кетди карвон. Энди карвонлар қайдадир... Биз эса ўша бекатдамиз – Ки…
  4. Oct 3, 2026📚 «Hilol-Nashr» 15 ёшда! 🎙 Маҳмуд Маҳкамдан табрик 🎉 10 октябр куни соат 14:00 да «Hilo…
  5. Oct 3, 2026#маълумот ЭНГ КИЧИК МУАЛЛИФ Адабиёт тарихида жуда қизиқ ва ноодатий ҳолатлар талайгина. Тў…
  6. Oct 2, 2026«Болалик хотираларим» асарининг 1963 ва 1995 йилда чиққан нашридан. ✍🏽@qoraa_qalam
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →