Ислом олами билан Оврўпа орасида илм борасидаги фарқни тушуниб етиш учун ғарблик олимлардан бирининг эътирофини келтириш кифоя. У мусулмон оламида илм-фан гуллаб-яшнаган пайтда Оврўпанинг ҳолини қуйидагича тасвирлайди:
«Тўққизинчи, ўнинчи, ўн биринчи ва ўн иккинчи асрларда ғарбнинг 95 фоиз аҳолиси ўқиш-ёзишни мутлақо билмас эди. Оврўпанинг подшоҳлари, амирлари ўқиш-ёзишни бироз ўргангани ҳаммага маълум. Роҳиб ва диний ходимлар қўлларига қалам тутишни ҳам билишмасди».
✍🏽@qoraa_qalam
