#Zahroning_gaplari
Заҳро телефонда ўйин ўйнаш ёки нимадир томоша қилишдан кўра расмларни кўриб чиқишни ёқтиради. Бир пайтлар чиқарилган эски расмларимни қайтадан суратга олиб, ишлов бериб, телефонимга сақлаб қўйган эдим. Тунов куни Заҳро шу расмларни кўриб қолди.
‒ Ада, бу ким? ‒ деб сўради костюм-шим ва бўйинбоғда, соқоллари олиниб, арчилган тухумдек ялтираб турган расмимни кўрсатиб.
‒ Бу мен, қизим, ‒ дедим.
Кейинги расмга ўтилди. Бунисида ҳам соқол йўқ, талабалик пайтидаги расмим эди.
‒ Буниси ҳам сизми? ‒ сўради Заҳро.
«Ҳа» дедиму, қизимнинг юз ифодасига эътибор бердим. Негадир расмдаги «адаси»ни унча қабул қилмагандек туюлди.
‒ Қизим, қайси бири чиройли? ‒ деб сўрадим атайлаб. Заҳро бироз қараб турди-да:
‒ Мана буниси! ‒ деб бўйнимдан қучоқлаб олди.
Соқоли йўқ ада унга ёқмас экан 😅
✍🏽@qoraa_qalam
Post #1098
171

- 🥰 7
- 🔥 4
- ❤ 2
- 😁 2