#tabrik
Шу ёшга кирибманки, ҳали ҳам ҳаётда ниманидир ўрганаман, хоҳ соҳам бўладими, хоҳ бошқа масалада йўл кўрсатувчи устозга эҳтиёж сезаман. Волидаи муҳтарамам билан бошланган таълим болалар боғчаси, мактаб, лицей, университет, «Ҳидоят» журнали таҳририяти ва айни дамда «Hilol-nashr» нашриётида давом этяпти. Бу орада «ҳаёт академияси»нинг «талабаси» бўлиш ҳам насиб этди. Аллоҳим Ўзининг фазли билан қаерда бўлмай яхши инсонларга ёндоштирди, солиҳларни устоз қилди. Уларнинг бариларини номма-ном ёзсам жуда узун рўйхат бўлишига ишончим комил.
Бугун «Устоз ва мураббийлар куни» экан. Барча устоз-мураббийларни байрамлари билан муборакбод этаман. Аллоҳим уларни ҳақ йўлда собитқадам қилсин!
P.S. Расмда Тошкент шаҳридаги Мирзо Улуғбек (кейинчалик Одил Қаюмов бўлди) номидаги 131-ўрта мактабнинг 2-«Б» синф ўқувчилари (1989 йил). Бизга ҳарфни танитган, қалам ушлатган устозимиз Маҳмуда опага Роббим яна узоқ йиллар илм-маърифат йўлида хизмат қилишни насиб этсин!
✍🏽@qoraa_qalam
Post #68
357

- 👍 5
- 🔥 3
- 👏 3
- 🎉 1