#tabassum
ИШОНТИРИШ УСУЛИ
Бир зиёфатда ўзбекнинг Афандиси деб ном чиқарган ёзувчи Адҳам Ҳамдам хайрлашаётиб мезбонга хасрат қилади:
‒ Янгангиз жуда ҳам рашкчи-да! Ўзим шафтолиқоқи бўлиб қолсам ҳам рашк қилавериб куйдиради. Мана, ҳозир ҳам уйга бориб, зиёфатдан қайтдим десам, ишонмайди.
‒ Қизиқ, унда… нима қилсак экан? ‒ мезбон астойдил ачинади.
‒ Э-э, эшак минишнинг ҳам йўли бор, ‒ дейди Адҳам ака мезбоннинг қулоғига сирли шивирлаб.
‒ Қ-қандай йўл экан?
‒ Мана бу дастурхондаги ноз-неъматлардан бир тугун қилиб машинамга ташлаб қўйинг-чи! Зора шунда янгангиз зиёфатдан келганимга ишонса…
Шодмон Отабекнинг
«Дўрмон ҳангомаларидан» китобидан
✍🏽@qoraa_qalam
Post #1101
105
- 😁 14
- 👍 3
- ❤ 1