#маълумот
КИТОБ ЎҚИГАНГА ПУЛ
Сингапур ҳукумати ижтимоий тармоқларга қарамликни камайтиришнинг ноодатий усулини ўйлаб топди. Эндиликда кунига камида 15 дақиқа китоб ўқиган фуқаролар рағбатлантирилади. Сентябрдан амал қила бошланган ушбу дастур аҳолида мунтазам китоб ўқиш одатини шакллантиришга қаратилган. Мукофотни қўлга киритиш учун кунига камида 15 дақиқа китоб ўқиш талаб этилади. 15 дақиқалик мутолаага 20 та виртуал танга берилади. 1 000 та танга тўплангач, уларни 1 сингапур долларига (тахминан 9 200 сўм) алмаштириш мумкин. Натижалар ҳукуматнинг веб сайти орқали қайд этиб борилади. Расмийлар бу ташаббусни ижтимоий тармоқлардаги узоқ ушланиб қолишга муқобил сифатида кўрмоқда.
Яқинда Сингапурнинг 15 ёшли ўқувчилари 2025 йилги Халқаро ўқувчиларни баҳолаш дастурида (PISA) Хитой ва Тайванни ортда қолдириб, ўқиш саводхонлиги бўйича дунёда биринчи ўринни эгаллаган эди.
Манба: The Straits Times
✍🏽@qoraa_qalam
Post #1095
780

- 👍 8
- 🔥 4