#tadbir
Бир неча кун аввал устоз Эркин Малик қўнғироқ қилиб қолдилар. Анча гаплашдик. Суҳбат охирида «Шанба куни болаларни олиб «Ҳилол-нашр» ўтказаётган «Дастхат куни»га олиб келинг. Янги китобимга дастхат қўйиб бераман», деб қолдилар.
Уйдаги кутубхонамизда Эркин аканинг деярли ҳамма китоблари бор. Ҳатто китоб жавонимизни битта бўлими шу китоблар билан тўлган. Тадбирга устоздан бошқа Абдулкарим Ҳасан, Муҳаммад Зариф Муҳаммад Олим, Ғиёсиддин Юсуф ва Абдусаттор Икром каби ижодкорлар ҳам ташриф буюришини билгач, ҳам уларнинг дуосини олиш, ҳам болажонларнинг қалбидаги китобга бўлган иштиёқни ошириш мақсадида кечаги тадбирга бордик. Аксарият кишилар ёш болани нимани тушунарди деб бундай жойларга олиб келишмайди. Ёш бола биз ўйлагандан ҳам кўпроқ нарсани тушунади. Айниқса, энг «китобхонимиз» Заҳронинг Эркин ака билан берилиб гаплашганини кўриб, бунга ишонч ҳосил қилдим.
✍🏽@qoraa_qalam
Post #1089
319





- 👍 7
- 🔥 4
- 🥰 4
- ❤🔥 1
- ❤ 1