TGViewer
Қора қалам Қора қалам @qoraa_qalam · 251 subscribers
Post #1100 126
#iqtibos
 
     – «Гўшт» бола уйқу ҳолатида турибди, биз нима қилмайлик, у барибир ҳеч нарсани сезмайди, қаршилик кўрсатиши мумкинлигини айтмаса ҳам бўлади. У бахтли уйқу оғушида.
     Қайнонам қўлини силтайди ва кўрсатмаларга мунтазир оқ кийимли иккала қиз яқин келади ва унга ёрдам бера бошлайди. «Гўшт» болани тепасида илмоғи бор қуш қафаси шаклидаги махсус тагликка жойлайдилар. Илмоқ билан қафасни тахтаси устидаги ҳалқага осиш мумкин бўларди, оқ либосдаги ёрдамчи қизлар шундай қиладилар ҳам. «Гўшт» боланинг бутун танаси қафасда, тагликдан фақат оппоққина, дўмбоққина бир оёқчаси осилиб қолади – қараб, кўзинг тўймайди.
     – Қилиниши керак бўлган биринчи иш, – тушунтиради қайнонам, – бу қонни чиқариб юбориш. Айтиб қўяй, бир вақтлар айримлар, агар шундай қилинмаса, «гўшт» боладан кўпроқ хушбўй ҳид келади ва тўйимлилиги ортади деб билишган. Бунда улар бир нарсага таянганлар: кореяликлар ит гўштидан таом тайёрлаганда бир томчи ҳам қон чиқармаганлар. Бир неча карра қилинган синовлар ва таққослашлардан кейин биз шундай хулосага келдикки, қони чиқариб юборилган «гўшт» боладан келувчи хушбўй ҳид шу амал қилинмаган боланикидан анча кучлироқ экан. Мақсад оддий: қон қанчалик яхши чиқариб ташланса, гўштнинг ранги шунча тоза бўлади. Агар қон охиригача чиқариб ташланмаса, тайёр маҳсулотнинг ранги паст, ҳиди ўткир бўлади. Шу боис бу амалга бепарво қараб бўлмайди.
     Қўлини чўзиб, қайнонам болани оёғидан тутади. Бола ўзининг қафасида бир нима деб чулдирайди ва талабалар унинг нима деётганини англаш учун диққат билан қулоқ соладилар.
     – Кесадиган жойни танланг, – давом этади қайнонам, «гўшт» бола бус-бутунлигини иложи борича яхши сақлаб қолишни эсдан чиқарманг. Одатда оёқ панжасидан кесилади ва қизил қон томири аниқланади, қон чиқа бошлаши учун кейин у қирқилади.
 
     Мо Яннинг
     «Мусаллас мамлакати» асаридан
 
✍🏽@qoraa_qalam
  • 🤯 5
  • 👍 1
More from @qoraa_qalam
  1. Oct 6, 2026#эътироф Ислом олами билан Оврўпа орасида илм борасидаги фарқни тушуниб етиш учун ғарблик…
  2. Oct 5, 2026#fikr Тунов куни устозларимиздан Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхоннинг фейсбукдаги саҳифаларида До…
  3. Oct 4, 2026#ўйларим Ўтди даврон, кетди карвон. Энди карвонлар қайдадир... Биз эса ўша бекатдамиз – Ки…
  4. Oct 3, 2026📚 «Hilol-Nashr» 15 ёшда! 🎙 Маҳмуд Маҳкамдан табрик 🎉 10 октябр куни соат 14:00 да «Hilo…
  5. Oct 3, 2026#маълумот ЭНГ КИЧИК МУАЛЛИФ Адабиёт тарихида жуда қизиқ ва ноодатий ҳолатлар талайгина. Тў…
  6. Oct 2, 2026«Болалик хотираларим» асарининг 1963 ва 1995 йилда чиққан нашридан. ✍🏽@qoraa_qalam
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →