TGViewer
Channel Public Channel
Bakhrom Abdukadirov

Bakhrom Abdukadirov

@baxrom_ceo

Сизга ҳеч ким ишонмаса ҳам, Бахром ишонади.

Қарорлар ортидаги ҳақиқий тажриба ва жонли ҳикоялар.

https://www.instagram.com/baxrom_ceo/
Subscribers
1.97K
Photos
61
Videos
6
Links
19
Recent Posts 20 shown
Post #93 1.4K
Ишда қолиш ёки ўз йўлингизни бошлаш?

Сўнгги пайтларда менга янги битирувчилар, чарчоқни ҳис қила бошлаган тенгқурларим, ҳатто мендан ҳаёт тажрибаси катта бўлган инсонлар томонидан тинч, барқарор ишида қолиш ёки ҳаммасини ташлаб, ўз йўлини бошлаш ҳақидаги савол қайта-қайта берилаётгандек туюлади. Бу саволнинг тез-тез янграши бежиз эмас. Атрофимиздаги ижобий ўзгаришлар, имкониятлар шамоли ҳар бир инсоннинг ичидаги ухлаб ётган орзуларини уйғотмоқда.

Менимча, карьеранинг биринчи йилларида биров учун ишлаш жуда фойдали бўлиши мумкин. Бировнинг компаниясида туриб ҳаётни ўрганасиз. Хатолар қиласиз, йиқиласиз ва қайта турасиз. Инсонлар билан ишлаш қанчалик мураккаблигини, босим остида нафас олишни, энг оғир мижозлар билан тил топишишни ўрганасиз ва берилган ишни охирига етказиш тажрибасига эга бўласиз.

Аммо йиллар ўтиб, бир куни эрталаб уйғонасиз-у, иссиққина ўрнингизга, ҳар ой келадиган маошга мослашиб, «қулайлик ҳудуди» деб аталмиш сокин ботқоққа ботиб қолганингизни ҳис қиласиз. Олтин кишанлар энди шунчаки чиройли ибора эмас, улар сизнинг орзуларингизни бўғиб турган ҳақиқатга айланади.


Ёшимиз улғайгани сари, елкамиздаги масъулият юки ҳам оғирлашиб боради. 45 ёшдан ўтгач, ҳаммасини нолдан бошлаш шунчаки қийин эмас, балки юрак дош бермайдиган даражада ваҳимали туюлади. Бу сизда куч ёки ақл тугаганидан эмас, шунчаки оилангиз кўзларидаги умид, рўзғор ташвишлари ва барқарорликни йўқотиш қўрқуви сизни ортга тортганидандир.

Шунинг учун, агар қалбингизни бир чеккасида «бир куни ўз ишимни йўлга қўяман» деган орзу яшаб турган бўлса, менимча, 30–40 ёш оралиғида ўзингизга шу саволни бериш айни пайтидир.

Ўз ишингизни бошлаш, сизни корхона сиёсатидан, лавозим ошишини йиллаб кутишдан, руҳиятингизга тўғри келмайдиган мижозлар билан ишлашдан ва қадриятларингизга зид келувчи маданиятга мослашишдан қутқаради. Сизнинг чегарангизни белгиланган ойлик эмас, балки бозор белгилайди. Энг муҳими, кун келиб фарзандларингизга мерос қилиб қолдиришингиз ёки сотишингиз мумкин бўлган ҳақиқий актив яратасиз.

Бироқ, хаёлпарастлик ва ҳиссиёт билан оила тақдирини хатарга қўйиш катта хатодир.

Бизнес қуриш бу жангдир. Бу жангга киришдан аввал ўзингизга энг оғир саволни беринг: «Агар мен ҳозир ишдан кетсам, оиламнинг одатий турмуш тарзи камида 2-3 йил давомида ўзгаришсиз қоладими? Шунга етарли пассив даромадим ёки жамғармам борми?».


Агар жавобингиз «йўқ» бўлса, демак, ҳали тайёр эмассиз. Кутинг. Жамғаринг.

Агар бизнесингиз ўхшамаса, майли, буни ҳаётнинг энг қимматли дарси учун тўланган бадал деб қабул қилинг. Бир марталик мағлубият баъзан мингта университет беролмайдиган сабоқни беради. Лекин сизнинг муваффақиятсизлигингиз учун ҳеч қачон сизни яхши кўрадиган инсонлар азият чекмаслиги керак.

Илойим энг муҳим қарорларимиз «ёмон» ва «жуда ёмон» орасида эмас, аксинча, «яхши» ва «жуда яхши» орасида бўлсин.

Балки, мен татбиқ қилишда давом этаётган молиявий мустақилликнинг энг катта маъноси ҳам шудир. Бу танлаш ҳуқуқини қўлга киритиш демакдир.

Риск қилишга тайёрмисиз?

@baxrom_ceo
  • 👍 41
  • 🔥 17
  • ❤ 4
  • 👏 4
  • 🕊 3
  • 💯 2
Post #92 1.34K
IPO: ҳар қандай асосчини ўйлантирадиган савол

Яқинда бир тадбиркор танишим: “Компаниямиз кенгайди. Энди IPO қилиш вақти келди” деб қолди. Мен эса ундан: “IPO орқали нимага эришмоқчисиз?” деб сўрадим. У компанияни янада кенгайтириш учун қўшимча капитал жалб қилмоқчи эканини айтди. Бу, албатта, мантиқий жавоб.
 
Суҳбатимизнинг энг қизиқ қисми шундан кейин бошланди. Ҳар бир асосчининг Тошкент фонд биржасида ёки халқаро майдонда IPO қўнғироғини чалиш орзуси бор. Бу мутлақо табиий ва соғлом амбиция. Бироқ, IPO’ни шунчаки навбатдаги молиялаштириш раунди, навбатдаги транзакция ёки чиройли пиар воқеаси деб қараш етарли эмас.
 
Аслида IPO шунчаки капитал жалб қилиш воситаси эмас. Бу компаниянинг бутун бизнес моделини тўлиқ шаффофлик, қатъий ички назорат, мунтазам ҳисоботлар ва юқори корпоратив бошқарув стандартлари асосида қайта қуриш жараёнидир. Бундан ташқари, ушбу қадам асосчидан ўз бизнесини бошқа инвесторлар/акционерлар билан бўлишиш масъулиятини талаб этади.

IPO ҳақида қачон ўйлаш керак?
📌 Катта капитал талаб қиладиган реал кенгайиш режалари ва янги лойиҳаларингиз бўлса;
📌 Даромад, маржа ва пул оқимини ишончли башорат қила оладиган даражага етган бўлсангиз;
📌 Бухгалтериянгиз тўлиқ шаффоф юритилаётган, йиллик айланмангиз тахминан 50–60 миллиард сўмга етган, сўнгги 3–5 йилда йилига камида 15–20% ўсиб келаётган, барқарор соф фойда ва яхши маржа билан якунлаётган бўлсангиз;
📌 Асосчидан ташқари ҳам қарор қабул қила оладиган кучли бошқарув жамоаси шаклланган бўлса;
📌 IPO учун барча ҳужжатлар тайёр ва сўнгги 3 йиллик молиявий ҳисоботларингиз мустақил аудитдан ўтган бўлса.

Муваффақиятли IPO 4 та устунга таянади: аниқ стратегик мақсад, барқарор бизнес модел, тайёр корхона ва бозорга чиқиш вақтини тўғри танлаш. Тўғри тайёрланган IPO компания эгаларига бошланғич сармоя ва компания баҳосини камида 6–8 баробар ўсишини таъминлаши мумкин.

Муҳим қоидани унутманг: Фонд бозори компанияни яхши қилиб қўя олмайди, балки у компанияни аслида қандай эканини ҳаммага кўрсатиб беради.

 
Сизнингча, маҳаллий хусусий компаниялардан қайси бири биринчилар қаторида IPOга чиқишга тайёр?

Изоҳларда ёзиб қолдиринг, биргаликда муҳокама қиламиз.

@baxrom_ceo
  • 👍 13
  • 🔥 11
  • ❤ 2
Post #91 3.37K
Ангел-инвестор сифатидаги биринчи EXIT’им

Ҳар бир инвесторнинг ҳаётида шундай бир лаҳза бўладики, ортга боқиб, қабул қилинган қарорлар, қўлдан бой берилган имкониятлар ва ниҳоят, ўзини оқлаган тўғри танловлар занжирини аниқ кўради. Бугун мен учун айнан шундай кун.

Бундан роппа-роса 16 ой аввал GoInvest’га сармоя киритаётганимда, бугунги кун қандай якун топишини аниқ билмасдим. Қўлимда тайёр муваффақият формуласи ҳам, кафолатланган «exit» ҳам йўқ эди. Менда фақатгина ғояга, жамоага ва Ўзбекистон капитал бозорининг келажагига бўлган қатъий ишонч бор эди. Бугун эса ўша ишонч менинг фаришта-инвестор сифатидаги илк exit’им айланди.

Ривожланаётган бозорларда, жумладан, Ўзбекистонда ҳам технологик ўсишнинг илк тўлқини телекоммуникация, рақамли тўловлар ва электрон тижоратдан бошланади. Менда Ўзбекистон финтехининг илк пионерлари бўлмиш, Payme, Click ва Paynet’га уларнинг дастлабки босқичида инвестиция киритиш имкониятим бўлмаган, ёш бўлганман, капиталим ва кўникмаларим бўлмаган. Мен ангел-инвестицияларни бошлаган пайтимда эса, улар аллақачон катта компанияларга айланиб улгурган, менга ўхшаган ангел-инвесторга эҳтиёж сезмас эди.

Яна эсимда, бир нечта таклиф бўлганига қарамай, BILLZ’га инвестиция киритиш имкониятини ҳам шахсан қўлдан бой берганман.

Ангел-инвесторлик менга баъзан энг катта риск нотўғри лойиҳага инвестиция киритиш эмас, балки тўғри имкониятни ўз вақтида кўра олмаслик сабоқини ўргатди.


Мен шунчаки навбатдаги "тренд" орқасидан қувишни эмас, балки бозорнинг ҳақиқий оғриқли нуқталарини даволовчи, одамларга чиндан ҳам керак бўлган лойиҳаларни излашни бошладим. Айнан шу изланишлар мени 2022 йил январда Iman’га ва 2025 йил март ойида GoInvest’га олиб келди.

Бугун эса ўша қарорларим ўз мевасини берган, мен учун тарихий ва энг муҳим кунлардан бири.

Орадан атиги 16 ой ўтиб, GoInvest асосчилари билан биргаликда биринчи қисман exit’имизни якунладик. Энг қизиқ ва рамзий томони шундаки, қачонлардир мен сармоя киритишга кечиккан ўша гигант Paynet, бугун ўзининг инвестиция бўлинмаси орқали Cash-in ва Cash-out транзакцияси асосида GoInvest’нинг 51 фоизлик улушини сотиб олди. Энди биз бир оиламиз. Ушбу келишув GoInvest’га нафақат янги капитал, балки Paynet’нинг улкан экотизими, технологик инфратузилмаси ва миллионлаб потенциал мижозларига йўл очади.

Албатта, бу нуқтага етиб келиш осон бўлмади. Столимиз устида компанияни тўлиқ сотиб олишга қизиққан учта жиддий стратегик-харидорнинг ва нуфузли венчур фондларининг таклифлари турар эди. Paynet улардан бири эди. Музокаралар натижасига кўра биз Paynet билан йўлни давом эттиришга қарор қилдик. Уларнинг чуқур ҳурмати, бирдамлиги ва бизнинг қарашларимизга бўлган ҳақиқий мослиги уларни GoInvest’нинг кейинги босқичи учун энг тўғри ҳамкорга айлантирди. Чунки битимларда фақат нарх эмас, ким билан бир йўлдан боришингиз ҳам муҳим.

Ангел-инвестор сифатида, бу битим менга дастлабки сармоямга нисбатан бир неча баробар даромад келтирди. Аммо мен учун молиявий мультипликатор кўра кичик бир ғоянинг кўз ўнгимда ҳақиқий катталашаётган бизнесга айланишини кўриш энг катта қониқишни берди.

GoInvest асосчилари ва бутун KapDepo жамоасига чексиз ишончи, қатъияти, матонати, ва мустаҳкам ҳамкорлиги учун чуқур миннатдорчилик билдираман. Ишонаманки, GoInvest яқин келажакда қудратли Paynet экотизимининг муҳим ва энг тез ўсувчи активларидан бирига айланади. Paynet раҳбарияти ва жамоасига ҳам катта раҳмат.

Ангел-инвестор учун exit, менимча, бир йўлнинг якуни. Стартап учун эса бу каттароқ йўлнинг бошланиши деб ўйлайман.
 
Кейингисигача! 🚀

@baxrom_ceo
  • 🔥 65
  • ❤ 28
  • 👍 27
  • ⚡ 6
  • 👏 2
  • 🤣 1
Post #90 14.9K
"Қоғоз"дан ҳақиқий капиталгача🚀
 
Ўзбекистон сингари ёш стартап бозорларида ESOP (ходимларни компания улуши билан рағбатлантириш дастури) ҳақида гапириш осон эмас.

Фаундер кучли муҳандис ёки муҳим ходимга: “Биз билан бирга ўсинг. Бугунги меҳнатингиз эвазига эртага компаниянинг бир қисмига эга бўласиз”, деса, ходим буни қувонч билан қабул қилиши мумкин, лекин ичида бу улуш қачон ҳақиқий пулга айланади, деган савол унга тинчлик бермайди.
Тўғрисини айтганда, ён-атрофингиздаги кимдир стартапдаги акциялари эвазига уй ёки машина сотиб олганини кўрмагунингизча, бу барибир "Монополия" ўйинидаги рангли қоғоз пулларга ўхшаб туюлаверади 😅.

2026 йилнинг иккинчи чорагида мен айнан шу қарашни ўзгартиришга кичик бўлса-да, ўз ҳиссамни қўшдим🤓.

2022 йилда киритган дастлабки сармоямдан сўнг TASS Vision ўсишда давом этиб, навбатдаги раундларни бирин-кетин муваффақиятли ёпди. Табиийки, шу жараёнда менинг бошланғич улушим аста-секин камая (dilute) бошлади.

Мен эса компаниянинг келажагига ва жамоасига ишонишда давом этдим. Шу боис, TASS Vision’даги позициямни сақлаб қолиш ҳамда ундаги улушимни қайта ошириш ҳақида кўп ўйлай бошладим.

Айни шундай пайтларда қизиқ таклиф пайдо бўлди. TASS Vision ходимларидан бири унга ESOP орқали берилган улушнинг бир қисмини сотишини эълон қилди. Биз компания ва бошқа таъсисчи-инвесторлар билан барча шартларни келишиб, ушбу транзакцияни амалга оширишга рухсат олдик.

Натижада мен компаниядаги улушимни оширдим, ходим эса ўз меҳнати орқали яратган қийматини тўлиқ реал ликвидликка айлантирди.

Билишимча, бу Ўзбекистон стартап экотизимида ходим ўз улушини инвесторга сотган оммага маълум илк employee secondary transaction’лардан бири бўлса керак.

Ҳатто энг ривожланган венчур бозорларида ҳам компаниянинг бундай эрта босқичда ходимларига ликвидлик бериши одатий ҳол эмас. Employee secondary операциялари, одатда, стартап анча етилиб, Series B (иккинчи йирик инвестиция босқичи) ва ундан кейинги босқичларга ўтган сари кенгроқ тарқала бошлайди. TASS Vision ҳозир pre-Series A босқичида.

Орадан тўрт йил ўтиб, TASS Vision’га яна қўшимча сармоя киритишим, лойиҳа ва унинг жамоага бўлган ишончим нафақат сақланиб қолгани, балки янада ортганининг энг яхши исботи. Бу қадам янги инвесторларга қўшимча ижобий сигналга айланиши мени алоҳида хурсанд қилади.

Айтганча, 2026 йилнинг иккинчи чорагида мен фақат TASS Vision’даги улушимни ошириш билан чекланмадим😎.

Айнан шу даврда мен e-commerce соҳасида бозорни тубдан ўзгартиришга қодир, улкан потенциалга эга яна бир лойиҳага сармоя киритдим. Узоқ давом этган таҳлиллар ва музокаралардан сўнг, ушбу муҳим келишув шу август ойида расман ўз якунига етди.

Агар ўша янги стартапга қандай шартларда сармоя киритганим қизиқ бўлса, навбатдаги постим айнан шу ҳақда бўлади...👇

@baxrom_ceo
  • 🔥 20
  • 👍 15
  • ❤ 4
  • 🏆 1
Post #89 3.52K
📈 Тошкент фонд бозоридаги ҳаяжон...

Сўнгги икки ҳафтада менга кўплаб одамлар ёзишни бошлади. Мазмуни деярли бир хил: "акциялар нархи учиб кетяпти", "портфелим яшил рангда", "энди нима қилишим керак?"

Дарҳақиқат, июль ойининг охири ва август бошидан бери маҳаллий фонд бозоримизда ўзгача уйғониш кузатилмоқда. Акциялар олди-сотди транзакциялари кескин ортгандай, айрим активларнинг графиги эса фақат тепага қараб ҳаракатланяпгандай. Масалан, кечагина "Ўзбекинвест" акциялари ўзининг тарихий максимумини янгилади. "Ўзбектелеком" эса икки ҳафтадан буён тинимсиз ўсишда давом этмоқда.

Мен ҳам инвесторман. Шунинг учун бу ҳисни яхши тушунаман. Энг қизиғи акция тушаётганда одам қўрқади, тез ўсаётгада эса ундан ҳам хавфлироқ ҳис пайдо бўлади.

Мурожаат қилганларнинг кўпчилиги битта нарсани сўрайди: "яна пул киритиб, кўпроқ акция олсамми?"

🔍 Кошки бу қийин саволларга энг тўғри жавобни билсам?!😅

💡Барчаси фақат ва фақат ўзингизнинг инвесторлик портретингизга, танлаган стратегиянгизга ва мақсадларингизга боғлиқ (эслатиб ўтаман, бу пост молиявий маслаҳат эмас, балки менинг шахсий кузатувларимдир).

🚀 Лекин шахсан мени бошқа савол кўпроқ қизиқтиради: Охирги икки ҳафтада компанияларнинг фундаментал ҳолати ҳам акциялари нархидек тез яхшиландими? Компания икки ҳафта ичида икки баробар кучлироқ бизнесга айландими? Даромади икки баробар ошдими? Фойдаси, активлари ёки келажакдаги пул оқими шунчалик ўзгардими? Бизни фонд бозорига катта институционал инвесторлар кирдими?

Одатда агар акция нархи компаниянинг ўзига нисбатан анча тез югураётган бўлса, мен бундай пайтда бироз эҳтиёткор бўлишни маъқул кўраман. Ҳиссиётлар пасайгач, ҳар қандай актив эртами-кечми ўзининг ҳақиқий, фундаментал қийматида жойлашади.

📌 Шу сабабли шахсан ўзим бозорнинг ҳозирги юқори нуқталаридан фойдаланиб, қайсидир позицияларимни аста-секин сотишни ва фойдани қайд этишни бошладим...

❓Сизда-чи? Портфелингизда ҳолат қандай, фойдани нақд қиляпсизми ёки ҳали ҳам ўсишни кутяпсизми?

Расм-графикда UCI индекси кўрсатилган.

@baxrom_ceo
  • 👍 24
  • 🔥 19
  • ❤ 6
  • ⚡ 2
  • 💯 1
Post #88 3.89K
⏳ Ҳафтангизда молиявий эркинлик уруғи аллақачон мавжуд

Ҳафталик тақвимингизга бир назар ташланг. Ҳар бир инсонга, хоҳ у йирик компания раҳбари бўлсин, хоҳ ўз йўлини эндигина бошлаётган ёш мутахассис бўлсин, унда ҳафтасига бир хил 168 соат вақт берилган.

Агар биз ҳафтани 8 соатлик блокларга бўлсак, жами 21 та блокка эга бўламиз:
👉 7 та блок - уйқу учун.
👉 5 та блок - одатий иш ҳафтангиз учун.
👉 9 та блок - эса сизда қоладиган ихтиёрий вақт.
📌Демак, ҳар ҳафта сизда 72 соатлик бўш вақт бор.

Бу постимда, молиявий мустақилликка қараб дадил қадам ташлаётганлар ва бир жойда қотиб қолганлар ўртасидаги асосий фарқ вақт миқдорида эмас, балки ана шу бўш вақтни қандай бошқаришида эканлигига эътиборингизни қаратмоқчиман.

Савол қуйидагича: бу 72 соатни сиз шунчаки сарфлаяпсизми ёки унга сармоя киритяпсизми?


Бўш вақтни инвестиция қилишнинг энг юқори самара келтирувчи иккита йўли бор:

1️⃣ Меҳнат соатларингиз қийматини оширадиган таълимга инвестиция қилиш. Қўшимча кўникма, нуфузли сертификат, хорижий тил ёки муайян соҳадаги чуқур экспертиза вақтингизни «ҳафтасига 100 долларлик» даражадан «500 долларлик» ва ундан юқори даражага олиб чиқиши мумкин. Бу билимлар ҳудди мураккаб фоиз каби йиллар давомида капиталлашиб боради. Ҳар ой битта фундаментал китоб ўқинг, мақсадли онлайн курсларда малака оширинг, йўлда кетяпганда подкаст ёки аудиокитоблар тингланг.

2️⃣ Даромад келтирувчи активларни ўрганиш ва шакллантириш. Акциялар, кўчмас мулк, стартаплар ёки кичик бизнес моделлари қандай ишлашини пухта ўрганиб, мақсадли сармоя киритсангиз, аста-секин «мен пул учун ишлайман» формуласидан «менинг активларим мен учун ишлайди» тизимига ўтасиз. Қанча эрта бошласангиз, вақтнинг ўзи сиз учун шунчалик кўп ишлайди.

💡Бу, албатта, барча кўнгилочар машғулотлардан воз кечиш ёки ҳар бир сониянгизни фақат бойлик орттиришга бағишлаш керак дегани эмас. Ҳаммага сифатли дам олиш керак! Гап ўзингизнинг кучли томонларингизни англаш, заиф жиҳатларингизни устида ишлаш ва ҳар томонлама етук, молиявий хавфсиз инсонга айланиш ҳақида бормоқда.

🎯 Асосий мақсад: 72 соатлик эркин вақтингизнинг камида бир қисмини шахсий кўникмаларни ошириш ва активлар портфелини қуриш учун ажратиш ва ҳар оқшомни пассив дам олишга сарфлаб юбормасликдур. Бир неча йил ичида вақтингизни мана шундай онгли равишда қайта тақсимлашингиз даромадларингизни, турмуш тарзингизни ва охир-оқибат, молиявий мустақилликка элтувчи йўлингизни тубдан яхшилайди деб ҳисоблайман.

❓Сиз ўзингизнинг 72 соатингиздан қандай фойдаланяпсиз?

@baxrom_ceo
  • 👍 28
  • ❤ 13
  • 🔥 7
  • ⚡ 3
  • ❤‍🔥 2
  • 💯 2
  • 👨‍💻 2
  • 💔 1
Post #87 3.63K
Кибрнинг 120 миллиард долларлик товони 📉

1998 йилда Yahoo интернетнинг мутлақ қироли эди. Улар бозорни эмас балки бутун дунё онгини бошқараётгандек эди. Шу пайт, Стэнфордда ўқиётган икки ёш тадқиқотчи Ларри Пейж ва Сергей Брин эшикни тақиллатиб кириб келишди, ва ўзларининг Google (PageRank) деб номланган ихчамгина қидирув алгоритмини Yahoo-га бор-йўғи $1 миллион долларга сотишни таклиф қилишди. Yahoo эса бунга эътибор ҳам бермади.

Улар "йўқ" дейишди. Дунёга эгалик қилиб турганингизда, 1 миллион долларлик алгоритмни сотиб олишнинг нима кераги бор деган фикрга келишгандурда?

Бу уларнинг биринчи ҳалокатли хатоси эди: Манманлик.

2002 йилга келиб эса ҳақиқат юзини кўрсата бошлади. Google энди ётоқхонадаги икки талаба эмас, балки кунига миллионлаб сўровларни қайта ишлайдиган улкан кучга айланганди. Yahoo буни англади ва бош директори Терри Семел ғурурини четга суриб, Ларри ва Сергей билан уларни сотиб олиш бўйича музокаралар столига ўтирди. Аммо…келишув яна бўлмади. Улар нарх борасида келиша олишмади. Бугунги кун нуқтаи назаридан қараганда ўша “катта” фарқ кулгили даражада кичик эди. Бу уларнинг иккинчи хатоси эди: Иккиланиш.

2008 йилда интернет тубдан ўзгарган эди. Google гигантга айланди. Facebook эса ракета каби ўсаётганди. Yahoo эса…йўналишни йўқотган кемадак эди. Уларнинг заифлашганини сезган Microsoft, Yahoo'га уларни $44,6 миллиард долларга сотиб олиш бўйича кутилмаган таклифини берди. Бу Yahoo'нинг ўша пайтдаги бозор қийматидан 62% га юқори эди. Yahoo бош директори Жерри Янг буни қатъиян рад этди. Унинг фикрича, бу таклиф компаниянинг ҳақиқий қадрини акс эттирмаган экан. Бу уларнинг сўнгги, ҳал қилувчи хатоси эди: Хомхаёл.

Оқибат шафқатсиз бўлди. Аксиядорлар ғазабга минди. Аксиялар қулади. Миллиардер рейдер Карл Айкан директорлар кенгашига қарши очиқ ва шафқатсиз кураш бошлади. Судлар, босим, истеъфо...

Бир пайтлар дунёга ҳукмронлик қилган компания парчалана бошлади. Ниҳоят, йиллар ўтиб, Yahoo таслим бўлди. У ўзининг асосий интернет бизнесини Verizon'га бор-йўғи 4,83 миллиард долларга сотди. Бу шунчалик ёмон келишув эмас, бу статегик кўрликнинг нархи эди.

📌 Хулоса оддий, лекин оғир: Зўр маҳсулот яратиш бу жангнинг ярми бўлса, қолган ярми қарорлар экан. Қачон “йўқ” дейишни билиш муҳим бўлиши мумкин, лекин қачон “ҳа” дейишни билмаслик бу катта ҳалокатга тенг экан. Манманлик бизни кўр қилади. Иккиланиш имкониятни, хомхаёл эса компанияни ўлдирар экан. Баъзан энг катта йўқотиш йўқотган пулингиз эмас, балким, ўз вақтида қабул қилмаган қарорингиз бўлиши мумкин экан.

Изоҳларда фикрларингизни кутаман!

@baxrom_ceo
  • 👍 35
  • ❤ 14
  • 🔥 9
  • 💯 3
  • 💔 2
Post #86 3.02K
🚀 2026 йилнинг 1-чораги сарҳисоби

Шу йилнинг дастлабки уч ойида амалга оширилган иккита инвестиция сарҳисобини қилар эканман, хаёлимдан турли фикрлар ўтмоқда. Шу пайтгача инвестицияларни фақат даромад ортидан қувиш ва истиқболли лойиҳаларни эрта пайқашдан иборат деб ҳисоблардим. Аммо англадимки, бу аслида инсонлар ҳақида, тўғри танланган вақт ҳақида ва баъзида... ўзинг шу пайтгача қатъий ишонган "қоидалар"нинг ҳар доим ҳам ишлайвермаслигини тан олиш ҳақида ҳам бўлиши мумкин экан.

📚 Бизга венчур капитали оламида қатъий ва кетма-кет тартиб бор деб ўргатишган: аввал ангел-инвесторлар таваккал қилиб биринчи қадамни қўяди, кейин эса йирик институционал пуллар кириб келади. Аммо ҳаёт ва буюк компанияларни қуриш, машаққатли, мураккаб ва ўзига хос тарзда тартибсиз жараёндир. Жорий чоракда қабул қилган иккита қарорим венчур дунёси ҳақидаги қарашларимни қисман қайта кўриб чиқишга ундади.

🟠 Биринчи қадам, бу реклама кампанияларини режалаштириш, таргетинг ва таҳлил қилиш жараёнларини бутунлай янги босқичга олиб чиқаётган Geomotive лойиҳасига киритилган сармоя бўлди. Мени фақатгина уларнинг илғор технологияси эмас, балки лойиҳа ортида турган инсонлар кўпроқ жалб қилди. Биз тажрибаси ва иродаси ўзи учун сўзлайдиган, кетма-кет муваффақиятли лойиҳалар яратган тадбиркор Ботирака Арифжоновни қўллаб-қувватламоқдамиз.

Ушбу сармояни Sturgeon Capital бошчилигидаги ажойиб фаришта-инвесторлар синдикати орқали, экосистемамизнинг энг фидойи инсонлари билан елкама-елка туриб амалга оширдим. Улар орасида Умиджон Ишмуҳамедов, Акмал Пайзиев, Рустам Ҳамдамов, Робит Бутлен, Анвар Ирчаев ва Озодбек Ўлмасовлар бор.

Энг қизиқ жойи нимада денг? Биз ушбу лойиҳага маҳаллий етакчи венчур фондлари сармоя киритиб бўлганидан кейин қўшилдик😅. Дарсликларда буни нотўғри ёки тескари жараён дейишади.


Аммо келажакни кўра оладиган асосчини ва инқилобий маҳсулотни кўрганингизда, китобнинг қайси бобида эканлигингиз ҳақида ўйлаб ўтирмас экансиз 😅. Мослашувчан бўлиш керак, чунки муваффақиятга элтувчи йўл камдан-кам ҳолларда текис ва хатосиз бўларкан.

🌍 Инсонларга бўлган айнан шу чуқур ишонч мени иккинчи йирик қадамимга ундади. Ажойиб венчур скаути Нурдаулет Базилбеков томонидан асос солинган, АҚШда жойлашган Eurasian hub ventures fundга Limited Partner сифатида сармоя киритдим. Бу шундай фонд-ки, у асосчиларни дунё сезмасидан аввал кўра олади. Бу менинг биринчи Limited Partnerлик тажрибам ҳисобланади.

🗽🇬🇧 Фонднинг миссияси содда, аммо жуда журъатли: ўз йўлининг энг бошида турган, ҳали юқори даражали венчур дунёси кашф этмаган истиқболли Евроосиё асосчиларини топиш, уларни эрта қўллаб-қувватлаш, сўнгра эса Нью-Йорк ва Лондондаги тақдирни ўзгартирадиган давраларга олиб киришдир.

🌉 Бу фонд шунчаки даромад олиш эмас, балки катта бир кўприк қуриш ҳақидадир. Мақсадимиз у АҚШ ва Буюк Британиянинг улкан капитал ҳавзалари ҳамда Евроосиёда тинимсиз изланиб, меҳнат қилаётган иқтидорли асосчилар ўртасидаги ҳақиқий, ишловчи йўлакка айлантиришдир. Бу кўприк ҳали тўлиқ мавжуд эмас. Фонд айнан шуни қуришга ҳаракат қилмоқда ва мен шу буюк ишнинг бир қисми бўлишни истадим.

💡Ҳулоса: Энг мазмунли қарорлар ҳар доим ҳам қоидаларга сиғавермайди. Баъзан тўғри одамга, тўғри вақтда, тўғри ишониш ўзи кифоя экан.

Олдинда бизни 2-чорак кутмоқда 🚀

@baxrom_ceo
  • 🔥 15
  • 👍 13
  • ❤ 4
  • 👏 4
  • ⚡ 2
  • 🏆 2
  • 🥰 1
  • 💯 1
Post #85 2.99K
🛑 Вайрон қилувчи қарз тузоғи (ва банкнинг сири) 🏦

Келинг бир лаҳза ўйлайлик. Ҳар ойда ойликнинг бир қисми қайергадур чиқиб кетади, машина учун, смартфон учун, диван учун, ўтган йилги таътил учун. Ўша нарсалар ҳозир қаерда? Бири гаражда, бири уйда, бири хотирада. Афсуски улар бўйича тўлаётган қарзимиз ҳамон ёнимизда.

🔍 Келинг, икки хил субъект бир хил восита, яъни қарздан қандай фойдаланиши ҳақида қисқача айтиб берай.

1️⃣ Аввало, оддий истеъмолчини тасаввур қилинг. У янги машина, меҳмонхона учун мебел ёки таътилга чиқишни хоҳлайди. У кейинроқ қайтариш шарти билан кредит олади ёки кредит картасидан фойдаланади.

Ҳар ой қийналиб топган маошидан шу қарзни тўлайди. Лекин бир муҳим ҳақиқат бор: у сотиб олган нарса афсуски аллақачон истеъмол қилинган…ёки кун сайин ўз қадрини йўқотяпти. Ва энг муҳими: унга 0 сўм даромад келтиради.

Оқилона ипотекани ҳисобга олмаганда, кундалик маошингиз ҳисобидан қопланадиган, даромад келтирмайдиган ва қадрини йўқотувчи нарсалар (машина, қайиқ, мотоцикл ёки ёпилмаган кредит картаси қарзлари) учун олинган ҳар қандай қарз, вайрон қилувчидир.

💡Шундай қилиб вайрон қилувчи қарз, бу ўтмишингиз учун тўлов қилиш мақсадида келажагингизни секин-аста сотиб юборувчи қарз экан.


2️⃣ Энди эса, банк қандай ишлашини айтиб бераман. Ойлигингизни жамғарма ҳисобрақамига қўйганингизда, банк аслида сиздан қарз олаётган бўлади. Депозит, банк учун мажбурият ҳисобланиб банкнинг молиявий ҳисоботида у қарз сифатида кўрсатилади.

Аммо банк у пулга бизга ўҳшаб қайиқ сотиб олмайди 😅. Бунинг ўрнига, у пулни бошқа мижозга юқорироқ фоизда қарзга беради. Натижа? Банк сизга тўлайдиган суммадан кўпроқ пул ишлайди. Кредит олувчининг мажбурияти банкнинг активига айланади. Бу эса банкни нигоҳида бунёдкор қарздир.

🤝 Бойлар ва банклар пулни сарфламайдилар улар пулни молиявий дастак сифатида ишлатадилар деган фикрга келишга улгургандурсиз.

📌 Маошингиз ҳисобидан мажбуриятларни молиялаштиришни тўхтатинг.

❓Ҳозир пулингизни қаерга ишлатаяпсиз, мажбурият учунми ёки активлар учунми? Изоҳларда ёзиб қолдиринг 👇

@baxrom_ceo
  • 💯 19
  • ⚡ 6
  • ❤‍🔥 4
  • 🔥 4
  • ❤ 3
  • 👍 2
  • 🥰 1
Post #84 4.19K
🚀 2025 йилги сармояларим: Қандай қилиб оддий ғоялар катта лойиҳаларга айланди?

2025 йил мен учун шунчаки рақамлар ва шартномалар йили бўлмади. Бу йил мен бир нечта жасур жамоаларнинг орзуларига ишонч билдирдим. Сармоя киритиш, бу фақат пул бериш эмас, бу лойиҳанинг келажагига биргаликда ишонишдир. Келинг, ўтган йили эътиборимни тортган ва маблағимни ишонган 3 та IT-стартап ҳикояси билан бўлишаман.

1️⃣ Ишонч ва мўъжиза: Mom+ лойиҳаси 🤱
Ҳаммаси қоғоздаги оддий ғоядан бошланган эди. Очиғини айтаман, бу лойиҳага бошида ҳеч ким ишонмаган. Лекин мен оналарга фарзанд парваришида ёрдам берадиган тизим қанчалик муҳимлигини ҳис қилдим ва таваккал қилиб, энг биринчилардан бўлиб ғоя босқичидаёқ сармоя киритдим.

Бугунги кунда бу шунчаки илова эмас, балки 120 мингдан ортиқ оналарнинг ишончли ёрдамчиси. Ўтган йили Ўзбекистонда туғилган болаларнинг қарийб ~10% айнан шу платформада рўйхатдан ўтган! Android қурилмаларида "Соғлиқ ва фитнес" йўналиши бўйича дунёнинг топ-10 иловалари қаторига киришимиз эса жамоамизнинг энг катта ғалабаси бўлди. 2026 йилда эса янада катта қадам ташлаб, лойиҳа доирасида электрон тижорат йўналишини бошлаймиз.

2️⃣ Муаммодан туғилган ечим: GoInvest 📊
Балки биларсиз, фонд бозори ва капитал бозори менинг энг катта қизиқишларимдан бири. Лекин яқингача бозорда ишлаш инвесторлар учун анча ноқулай эди! Фақат веб-сайт (fondbozori.uz) орқали кириш, аналитиканинг йўқлиги бунга мисол бўла олади. Jett бозорга биринчи кирган бўлса-да, инвесторлар билан гаплашганимда, улар ҳали ҳам тўлиқ мобил инфратузилма ва чуқур таҳлиллар етишмаслигидан қийналишаётганини кўрдим.

Бозорга ҳақиқий "портлаш" қиладиган, мукаммал маҳсулот керак эди. Шундай қилиб, янги авлод иловасини яратишга бел боғлаган жамоани топдим ва уларнинг биринчи ҳамда ягона фаришта инвесторига айландим.

Бугун 32 мингдан ортиқ фойдаланувчи ва фонд бозоридаги кунлик айланманинг ~25% дан ортиғи айнан GoInvest ҳиссасига тўғри келмоқда. Мен бу натижадан жуда ғурурланаман ва 2026 йилда бизни янги, улкан марралар кутаётганини маълум қиламан.

3️⃣ Чегара билмас ечим: Screenix AI 🤖
Бизнесда доим малакали кадрлар муаммоси бор. Учинчи лойиҳам айнан шу оғриқли нуқтага ечим топишга қаратилган. Screenix AI, бу корхоналарга керакли ходимларни сунъий интеллект ёрдамида 10 марта тез ва осон топиш имконини берувчи тизим ҳисобланади.

Қизиғи шундаки, бу лойиҳани иқтидорли тожикистонлик жамоа яратган. Мен бу стартапга CS Angels клуби орқали сармоя киритдим. Ҳозирда 40 дан ортиқ корхоналар бу тизимдан фойдаланмоқда ва ўйлашимча, бу йил лойиҳа яна камида 200 минг доллар қўшимча инвестиция жалб қилиш имкониятига эга.

💡 Кейинги бекат...
2025 йилда фақат IT эмас, балки инвестор портфелини мувозанатда ушлаб турадиган бир қанча "классик" бизнесларга ҳам сармоя киритдим. Улар ҳақида ва нима учун айнан ўша соҳаларни танлаганим ҳақида кейинги постларимда ҳикоя қилиб бераман.

👇 Сизнингча, 2026 йилда стартаплар оламида яна қайси йўналишларга сармоя киритиш мақсадга мувофиқ?

Изоҳларда фикрларингизни кутаман!

@baxrom_ceo
  • 🔥 29
  • 👍 15
  • ❤ 8
  • ⚡ 3
  • 👏 3
  • 🥰 1
  • 😁 1
Post #83 2.46K
🔍 Геосиёсий боши берк кўча: Эрон ва коалиция ўртасидаги зиддиятга инвестор нигоҳи

Ўтган ой давомида атрофимдаги кўплаб инсонлар Эрон ва коалиция ўртасидаги давом этаётган низо ҳақида фикрим ва таҳлилимни сўрашди. Сиёсий баҳс-мунозаралардан четда туриб, ушбу постда вазиятни фақатгина инвестор нуқтаи назаридан кўриб чиқишга қарор қилдим.

Асосий ўйинчиларнинг ҳеч бири урушни ҳозир тўхтатишга тайёр эмас.
Бу уларнинг бунга қурби етмайди, дегани эмас, балки сиёсий жиҳатдан ўзини оқлайдиган "чиқиш нуқтаси"га ҳали етиб келинмаганини англатади. Шу босқичда эрта сулҳ тузиш коалициянинг узоқ муддатли стратегик мақсадларига мутлақо зид.

🎯 Менимча, якуний мақсад, Эронни навбатдаги Ироқ ёки Афғонистонга айлантириш эмас, балки Эроннинг ҳарбий салоҳиятини заифлатиш, ядровий дастурини чеклаш, минтақавий таъсирини камайтириш ва энг муҳими, унинг келгуси 10-15 йил ичида қўшниларига таҳдид солиш иштаҳаси ва имкониятини йўқ қилишдир.


🤝 Минтақадаги Араб давлатлари АҚШни Эронга нисбатан босимни сақлаб қолишга яширинча ундамоқда. Бироқ улар ҳам низонинг назоратсиз минтақавий урушга айланиб кетишини истамайди, катта уруш минтақанинг инвестициявий жозибадорлигини тубдан йўқ қилади. Шу нуқтаи назардан, эрта сулҳ Эронга ҳозирги позициясини сақлаб қолиш имконини беради ва у эскалацияни музокара қуроли сифатида ишлатишда давом этади.

⚓️ Ҳурмуз бўғози Эроннинг энг кучли савдолашув қуролига айланган. АҚШ буни яхши англайди ва у учун бўғоз, манфаатлар тўпланган стратегик асосий нуқтага айланган. Менимча, АҚШ фақатгина Ҳурмуз бўғози масаласини ҳал қилгандан сўнгина ҳақиқий "ғалаба"га яқинлашиши мумкин. Ҳозирча эса АҚШ раҳбарияти низодан чиқиш йўлини қидираётган бўлса-да, Эронни ўт очишни тўхтатишга кўндиролмаяпти.

📉 Бугун минтақадаги инвесторлар ўз сармоя стратегияларини кескин қайта баҳоламоқда. Янги лойиҳаларни музлатиб қўйишди, инвестиция бўйича қарорларни кечиктиришаябти ва хавфни оқлаш учун сезиларли даража юқори даромадни талаб қилишни бошлашди. Банк кредитлари фоиз ставкалари ҳам кўтарилди.

📌 Хулоса: Охир-оқибат, бу уруш кимнингдир тўлиқ ҳарбий ғалабаси билан тугамайди. Бу жараён, Эронни минтақавий позициясини ва савдолашиш кучини қайта кўриб чиқишга мажбур қилиш, минтақадаги амбицияларини чеклаш ва келгуси ўн йиллик учун минтақадаги кучлар мувозанатини янгидан шакллантириш устида бормоқда...

Изоҳларда ўз фикрингиз билан ўртоқлашинг! 👇

@baxrom_ceo
  • 👍 6
  • 🔥 5
  • ❤ 4
  • ⚡ 1
  • 🥰 1
  • 👏 1
  • 💯 1
Post #82 2.47K
📩 «Табриклаймиз - сиз қабул қилиндингиз!»

Бугун эрталаб мен венчур капитали оламидаги кўпчилик орзу қиладиган хат билан уйғондим. Хат "500 Global" ва Стэнфорд университетининг қабул комиссиясидан эди.

Гап шундаки, яқинда мен дунёдаги энг нуфузли инвесторлар таълим дастурларидан бири, Стэнфорд университети ва 500 Global ҳамкорлигида ташкил этилган VC Unlocked: Silicon Valley 2026 дастурига ҳужжат топшириб, ўзимни синаб кўрмоқчи эдим. Бу венчур капитали соҳасидаги келажак лидерларини тайёрлашга қаратилган, фақат таклифнома асосида қабул қилинадиган эксклюзив дастур ҳисобланади.

⏳Рақобат даҳшатли даражада кучли экан. Бутун дунёдан юзлаб юқори малакали мутахассислар нафақат дастурда иштирок этиш, балки ҳар йили тақдим этиладиган бор-йўғи 4 та таълим грантидан бирини қўлга киритиш учун ариза топширишади. Мен ҳам ариза жўнатдим. Номинацияга тушдим. Интервьюдан ўтдим. Ва кутдим... 😅

Ниҳоят, жавоб келди. Қабул комиссияси менинг тажрибам, экосистемага қилган ҳиссам ва етакчилик қобилиятларим 2026 йилги ўқув гуруҳи учун "ажойиб қўшимча" бўлишини таъкидлади. Мен расман қабул қилиндим! Юзлаб кучли номзодлар орасидан ўтиш, бу, албатта, катта шараф ва эътироф.

Бироқ, масаланинг бир нозик томони бор эди 😂. Дастурга қабул қилинган бўлсам-да, менга грант ажратилмади. Ўрнимни сақлаб қолиш ва ўқиш учун ўқув тўловини ўз ҳисобимдан тўлашим кераклиги айтилди. Тўлов 25 000 АҚШ доллари эди. Бу транспорт, яшаш, туриш ҳаражатларидан ташқари.

Бу ҳолат мени катта чорраҳада қолдирди. Стэнфорд нафақат кўпчиликнинг орзуси, балки менинг ҳам орзуйим. Инвесторлар учун бундан зўр мактаб йўқдек.

Аммо, ангел инвестор сифатида ўзимга жуда муҳим бир саволни бердим: ҳозирги вақтда бу 25 000 долларни энг фойдали ва самарали йўналтириш йўли қандай?

Бу $25K менга билим сифатида кўпроқ самара (ROI) берадими ёки реал инвестиция сифатидами? Уни жаҳон даражасидаги назария ва элита давралари учун сарфлайманми ёки бу сармояни минтақамиз келажагини қураётган амбицияли фаундерлар қўлига тўғридан-тўғри топшираманми?

Шу пайт хаёлимга бир неча йил аввалги ҳолатим келди: ҳеч қандай “VC дипломи”сиз, ҳеч қандай “Silicon Valley сертификати”сиз, лекин қаттиқ ишонч билан илк чекларимни ёзган дамларим...


Хулосам қуйидагича бўлди: менинг энг катта университетим бу бозорнинг ўзи. Энг кучли устозларим бу стартап асосчилари. Энг қимматли дарслар бу реал инвестициялардир.

Шунинг учун мен ўз қароримни қабул қилдим: Мен Стэнфорддаги жойимни хушмуомалалик билан рад этаман шекилли. Сиз нима деб ўйлайсиз, бу оқилона қарорми? Мен билган кўп инвесторлар буни тескари қилишлари табиий.

Бунинг ўрнига, бу 25 000 долларни тўлиқлигича ғоя ва дастлабки босқич стартапларга сармоя киритишга йўналтираман. Марказий Осиёда кучли венчур экосистемаси нуфузли сертификатлардан эмас, чек ёзиш ва асосчиларга ишонишдан бошланган деб биламан.

🚀 Фаундерларга мурожаатим: Менда Кремний водийси учун мўлжалланган $25 000 бор эди. Энди у Сизлар учун.

Лойиҳаларингизни таклиф қилинг.

Изоҳларда ўз фикрингиз билан ўртоқлашинг! 👇

@baxrom_ceo
  • 🔥 40
  • 👍 30
  • ❤ 8
  • ⚡ 8
  • ❤‍🔥 2
  • 👏 2
  • 🙏 2
  • 🥰 1
  • 😁 1
  • 🎉 1
  • 💯 1
Post #81 2.31K
🚀 Келаси 50 йилнинг энг муҳим иқтисодий кучи сиз ўйлаган сунъий интеллект эмас балки бу демографиядир.

АҚШ бир аср давомида глобал бойлик магнити бўлиб келиб, дунёнинг ҳар бурчагидан сармоя, иқтидор ва амбицияларни жалб этди. Бу давр тугаётгани йўқ, аммо тортиш кучининг тамойиллари ўзгармоқда. Глобал қудратнинг навбатдаги бобини алгоритмлар эмас, балки туғилиш кўрсаткичлари ва миграция ёзади деб ўйлайман.

🌍 Буюк Британия йилига минглаб миллионерларини Яқин Шарққа бой бермоқда. Бугунги 2чи иқтисодий гигант бўлмиш Хитой эса тизимли инқирозлар исканжасида: 300 миллион чекувчи, диабетга чалинган юз миллионлаб беморлар ва 2100 йилга келиб аҳолисининг ярмидан кўпини йўқотиши мумкин бўлган кескин туғилиш инқирози.

🔥Шу билан бирга, глобал демографик "двигателлар" бошқа минтақаларда тўлиқ қувват билан ишламоқда:
- Африка 2050 йилга келиб аҳолисини 1,4 миллиарддан 2,8 миллиардгача, икки баробар ошириш арафасида турибди.
- Ҳиндистонда йилига қарийб 25 миллион чақалоқ дунёга келмоқда. Бу фақат шу ўн йилликнинг ўзида 250 миллион янги ҳаёт демакдир.

📊 Эҳтиёткорона ҳисоб-китобларга кўра, 20 йил ичида ўша ёшларнинг салмоқли қисми ўзлари учун қулай бўлган, имкониятлари бор ва қонун устуворлиги таъминланган жойларга кўчиб ўтишади. Глобал тенденцияга ёрқин мисол: аҳолиси 340 миллион бўлган АҚШда йиллик туғилиш бор-йўғи 3 миллионни ташкил этгани ҳолда, 2023 йилда миграция ҳисобига айнан 3 миллионга тенг янги аҳолини қабул қилди.

🇺🇿 Ўзбекистон учун стратегик имконият дарчаси
Ўзбекистон учун бу узоқдаги мавҳумлик эмас, балки 21 асрда бир марта бериладиган стратегик имкониятдир. Марказий Осиёдаги энг кўп аҳоли ва улкан ёшлар қатлами, ҳамда Шарқ ва Ғарбни, Шимол ва Жанубни боғловчи геосиёсий жойлашуви билан Ўзбекистон бу янги манзарада ҳимояда эмас, балки фаол ҳужумда ўйнаш учун энг қулай позицияда турибти. Ўрта Осиё халқлари хаётида юз берган илк уйғонишни (9-12 асрни) эсланг.


🧭 Ғалаба қозониш учун ҳаракатлар режаси:

1️⃣ Кўчиб юрган глобал талантларни жалб қилиш: Ҳиндистонлик муҳандислар, хитойлик тадбиркорлар ва Шарқий Европанинг малакали мутахассислари фаол равишда янги марказларни қидирмоқда. Жозибадор солиқ имтиёзлари, яшаш учун рухсатнома олишнинг осонлаштирилган тартиби ва қонун устуворлиги кафолатланган ҳақиқий "Олтин виза" тизими Тошкентни шунчаки транзит пункти эмас, балки якуний манзилга айлантириши лозим.

2️⃣ Диаспорадан стратегик куч сифатида фойдаланиш: Хориждаги ўзбек диаспораси салмоқли сармоя, бебаҳо тажриба ва глобал алоқалар тармоғига эга. Уларнинг Ватанга қайтишини рағбатлантирувчи тизимли дастурлар шунчаки яхши ғоя эмас, балки мамлакат учун энг кам харажатли ва энг юқори даромад келтирувчи иқтисодий инвестициядир.

3️⃣ Марказий Осиё "Сингапурини" барпо этиш: Трансмиллий компанияларнинг бош қароргоҳлар, йирик технологик гигантлар ва халқаро институтлар истеъдодлар кетидан боради. Истеъдодлар эса яшаш учун қулай ва жозибадор муҳитни танлайди. "Янги Тошкент" лойиҳасини айнан шундай масканга айлантириш зарур.

⚠️ Ўзбекистон малакасиз оммавий миграциянинг ичкарига киришига йўл қўймаслиги ва бунинг ўрнига ўзининг юқори малакали мутахассисларини жаҳон бозорига олиб чиқишни мақсад қилиши лозим.


🌍 Жанубий Корея, Япония, Германия ва Буюк Британия каби давлатлар тез суръатлар билан қаримоқда ва ишчи кучини фаол изламоқда. Немис стандартлари бўйича сертификатга эга ўзбек ҳамшираси ёки корейс тилида эркин сўзлашадиган малакали муҳандис, ҳеч қандай сертификатсиз оддий мигрантга қараганда бир неча баробар кўпроқ даромад топишга қодир.

📌 Тил ўргатиш дастурлари, халқаро тиббиёт сертификатлари ва касбий аккредитация, бу шунчаки ижтимоий харажатлар эмас, балки мамлакатимиз учун ўта муҳим иқтисодий инфратузилмадир.

🧠 Глобал демографик тафовут янада чуқурлашмоқда. Инсон мобиллигини стратегик актив сифатида қабул қилган давлатларгина келажакка ворис бўла олади деб ҳисоблайман.

Ўзбекистон улкан инсон капиталига эга. Вазифамиз, мана шу демографик энергияни барқарор ва доимий миллий бойликка айлантирувчи самарали тизимларни яратишдан иборат.

Илтимос изоҳларга ўз фикрларингизни ёзиб қолдиринг 💬

@baxrom_ceo
  • 👍 20
  • 💯 10
  • ❤ 8
  • ⚡ 6
  • 🔥 4
  • 🤝 2
  • 🥰 1
  • 🏆 1
Post #80 3.27K
🚀 15 ой ичида қарийб 3X: Маҳаллий фонд бозоридаги реал кейс

💬 Сиз тез-тез бозордаги реал кейслар билан ўртоқлашишимни сўрайсиз. Сўровларингизга жавобан: бугун маҳаллий фонд бозоридаги энг муваффақиятли битимларимдан бирини очиқ таҳлил қиламан. Бу, Ўзбекистонда туриб, кичик сармояни қисқа вақт ичида каррасига кўпайтириш мумкинлигининг яққол исботи. Сармоя киритишдан қўрқадиган ва доим баҳона қидирадиганлар учун бу ўзига хос «уйғониш қўнғироғи» бўлиши керак.

🏛 Маҳаллий фонд бозорини кузатиб борувчилар учун бу компанияни таништиришга ҳожат йўқ. Инвесторлар уни аллақачон «дивиденд аристократи» деб аташади. Гап «ЎзРТХБ» АЖ акциялари ҳақида бормоқда.

🗓 Битим хронологияси:
🔻 Кириш (2024 йил ноябрь): Мен «Халқчил IPO» дастури доирасидаги SPO'да иштирок этдим. Ўшанда тахминан 2 550 сўмдан дейлик ~50 000 донага яқин акция сотиб олган эдим.
💸 Чиқиш (2026 йил март): Яқинда бутун ҳажмни тахминан 8 000 сўм нархда сотиб, позицияни тўлиқ ёпдим.

🔥 Ва бу фақат котировкаларнинг соф ўсиши! Агар бунга 2025 йилда олган дивидендларимни ҳам қўшсак, реал даромаддорлик бундан ҳам юқорига сакрайди.

🤔 Нима учун мен бунчалик эрта сотдим?
Мени танийдиганлар ҳайрон бўлиши табиий. Кўпчилик мени узоқ муддатли инвестор сифатида билади. Мен кунлик сакрашларни пойлайдиган трейдер эмасман. Шунга табиий савол туғилади: нима учун мен акцияни портфелда йиллаб ушлаб ўтирмай, 15 ойдаёқ сотиб юбордим ва фойдани қайд этдим?

Жавоб оддий: акция ҳаддан ташқари қизиб кетди.
Компаниянинг реал кўрсаткичларини ва акциянинг кундалик савдолар динамикасини совуққонлик билан таҳлил қилиб, шундай хулосага келдим. Акция котировкаларининг ўсиш суръати компания бизнесининг реал ўсишидан анча ўзиб кетди. Қоғоз жиддий равишда ортиқча баҳоланган.


⚖️ Муваффақиятли инвесторнинг олтин қоидаси: активга нафақат ўз вақтида киришни, балки очкўзликка берилмай, фойдани нақд қилишни ҳам билиш керак.

💡 Сиз учун асосий хулоса:
Яна бир бор таъкидлайман: фонд бозори на банк депозитида, на кўчмас мулкда топилмайдиган имкониятларни беради. Аммо бу даромадлар осмондан тушмайди, улар бизнесни ўрганадиган, рақамларни баҳолайдиган ва ҳиссиётга берилмай, совуқ бош билан қарор қабул қиладиганларга насиб этади. Шунчаки сотиб олиб, кўр-кўрона умид қилиб ўтирадиганларга эмас.

🇺🇿 Шунингдек, асосий устунликни унутманг: Ўзбекистонда жисмоний шахслар капитал бозорида фойда солиғидан 2028 йилгача тўлиқ озод қилинган! Сиз барча даромадни тийинигача ўзингизга оласиз.

🛑 Шунчаки ёстиқ остида пул йиғишни ва инфляциянинг меҳнат билан топган жамғармаларингизни ейишига йўл қўйишни бас қилинг. Иккиланиб ўтирадиган вақт ўтди. Пулингизни ўзингиз учун ишлашга мажбур қилинг.

📱Ўзим фонд бозоридаги савдолар учун GoInvest иловасидан фойдаланаман.

Изоҳларда ўз фикрингиз билан ўртоқлашинг! 👇

@baxrom_ceo
  • 👍 22
  • 🔥 18
  • ❤ 9
  • 💯 3
  • ⚡ 2
  • 🎉 2
  • 🥰 1
Post #79 2.68K
🌸 Азиз аёллар, мунис оналар ва меҳрибон опа-сингиллар!
Барчангизни кириб келаётган 8 Март – Халқаро хотин-қизлар куни билан чин қалбимдан муборакбод этаман!

Бир куни мен бир шифокор билан суҳбатлашиб қолдим. У шундай деди: “Жамиятнинг келажаги болалардан бошланмайди. У оналардан бошланади.” Бу гап менга жуда қаттиқ таъсир қилган. Бола дунёга келгунча ҳам, туғилгандан кейин ҳам, унинг соғлиги, ривожи ва келажаги, биринчи навбатда онанинг билими ва тайёргарлигига боғлиқ. Аслида, оналар - дунёдаги энг буюк инвесторлардир.

Инвестор сифатидаги фаолиятимда кўплаб лойиҳаларни ўрганганман ва қўллаб-қувватлаганман. Аммо "Mom+" лойиҳасига киритган сармоям мен учун алоҳида, жуда муҳим аҳамиятга эга. Чунки ёш авлодни қўллаб-қувватлаш, уларнинг соғлом бўлиб вояга етиши учун шароит яратиш лойиҳани асосий миссияси бўлган ва бу менинг қадриятларимга жуда яқин. Портфелимдаги инвестицияларим ичида "Mom+" бу шунчаки бизнес сармоя эмас, балки порлоқ ва соғлом келажагимизга тикилган сармоя деб ҳисоблайман.

🎁 Энг яхши совғалардан бири бу ғамхўрликдир. Шу гўзал байрам арафасида яқинларингизга оддий совғалардан кўра фойдалироқ ва ҳақиқий ғамхўрликни билдирувчи ҳадя тақдим этинг. Рафиқангиз, опа-синглингиз ёки ҳамкасб аёлларингиз учун "Mom+" лойиҳасининг йиллик обунасини совға қилинг! Бу орқали сиз уларнинг ва келажак авлоднинг саломатлигига ўз ҳиссангизни қўшган бўласиз.

🔖 Менинг шахсий промокодим орқали йиллик обунани имтиёли шартларда олишингиз мумкин.

🎟 Промокод: ANGEL

🌷 Барча аёлларни 8 март билан табриклайман!

Совғани қуйидаги ҳавола орқали осон расмийлаштиришингиз мумкин: https://mom.plus/gift

@baxrom_ceo
  • ❤ 12
  • 🔥 12
  • 👏 5
  • 👎 1
Post #78 4.31K
⏳ Умрнинг «қолдиқ баланси»: Сизда қанча қолди?

Яқинда бир тадбирда мен доим ҳурмат қиладиган, илми, ҳаётий тажрибаси ва давлатчилик соҳасидаги салоҳияти билан ажралиб турадиган бир устоз инсон билан яна учрашиб қолдим.

Уларни ҳар гал кўрганимда, табиий равишда саволларим билан яқинлашар, билмаганларимга жавоб излар эдим. У киши билан ҳар бир суҳбат мен учун навбатдаги ҳаёт дарсига айланарди.

Бу сафар ҳам фурсатдан фойдаланиб, улардан бир ўгит сўрадим:
- «Менга шундай бир насиҳат қилингки, у умрим давомида энг катта хулосам бўлиб қолсин», дедим.

У киши бироз сукут сақлаб, сўрадилар:
- «Эшитдим, ўтган ҳафта туғилган кунинг бўлган экан. Неча ёшга кирдинг?»
- «37 ёшга тўлдим», деб жавоб бердим.

- «Биламан, ўқишинг ва ишинг сабаб узоқ сафарларга кўп чиққансан», - дедилар у киши. «Айт-чи, сафар бошида пулларингни қандай ишлатардинг?»

Мен ўйланиб ўтирмай, ростини айтдим:
- «Олдинлар....Ҳамма қатори… Янги жойлар, янги кўзга ёққан ҳар бир нарсани ҳарид қилардим. Пулларнинг катта қисми сафарнинг биринчи ярмидаёқ сарфланиб кетарди».

- «Кейин-чи?» - деб давом этдилар. «Пул камайиб қолганини ҳис қилганингда нима қилардинг?»
- «Шунда қолган пулимни жуда авайлаб ишлатардим. Ҳар бир харид олдидан икки-уч марта ўйлардим. Фақат энг зарур нарсаларгагина маблағ ажратар, эҳтиёткорлигим кескин ошарди» - деб жавоб бердим.

У киши кўзларимга тикилиб, хотиржам, аммо ўта таъсирли овозда умрим давомида эсдан чиқмайдиган ўша Буюк Насиҳатни айтдилар:

«Энди шуни англаб қўй: сен умр сафарининг ҳам катта қисмини сарфлаб бўлдинг. Пулларинг камайганда қанчалик эҳтиёткор бўлган бўлсанг, қолган йилларингга ҳам худди шундай муносабатда бўл. Вақтингни энди фақат энг муҳим, энг қадрли ва энг зарур ишларгагина сарфла».


Шу гапдан кейин вақтга бўлган қарашим бутунлай ўзгарди. Инвестор сифатида биз пул оқимини, даромадни, инфляцияни ҳисоблаймиз. Аммо вақт инфляцияси энг шафқатсизи экан. Йўқотилган пулни қайта топиш мумкин. Йўқотилган вақтни эса ҳеч қачон қайтара олмас эканмиз. 37 ёшдан қолган «баланс»ни тўлдириб бўлмаслигини ўша пайт чуқур ҳис қилдим.

Хулоса оддий, аммо ўта жиддий: вақт бу бизнинг энг чекланган, энг қиммат ва қайта тикланмайдиган активимиз. Уни арзимаган нарсаларга, кераксиз таассуротларга ва самарасиз ҳиссиётларга совуришга ҳаққимиз йўқ экан.

💎 Вақт ғанимат, дўстлар.

💬 Сизнинг умр сафарингиздаги «ҳамёнингизда» қанча вақт қолди?

@baxrom_ceo
  • 🔥 28
  • 👍 14
  • ❤ 12
  • 💯 6
  • ⚡ 3
  • 🕊 1
  • 👀 1
  • 🤝 1
Post #77 4.81K
😇 Кимлар ангел инвестор бўла олади?

Сўнгги вақтларда мендан тез-тез: “Қандай қилиб ангел-инвестор бўлиш мумкин?” - деб сўрашмоқда.

4 000 дан ортиқ стартапга (жумладан, 85 та «юникорн»га) сармоя киритган Y Combinator асосчиси афсонавий Пол Грэм ангелларни шундай таърифлайди: «Булар стартап ҳали "хит"га айланмасдан туриб, унга ишонган ва "дўстлар/оила" билан профессионал венчур капитал ўртасидаги муҳим кўприкни қурувчи инсонлардир».

Мен учун эса ангел инвестор - бу ўзининг шахсий маблағини, тажрибаси, вақтини ва нетворкини эрта босқичдаги лойиҳаларга тикадиган, келажакда катта молиявий натижа кутадиган юқори даромадли стратегик шахс деб тарифлаган бўлардим.


Агар сиз ҳам бу сафга қўшилмоқчи бўлсангиз, қуйидаги 4 та асосий омилга эътибор беринг:

1️⃣ Капитал💰(ақлли капитал ва кириш чиптаси)

Масалан, АҚШда «аккредитациядан ўтган инвестор» бўлиш учун йиллик даромад $200 минг+ ёки капитал $1 млн бўлиши шарт. Ўзбекистонда ҳозирча аниқ мезон йўқ, аммо инвестор мақоми учун камида 500 млн сўмлик чегара белгилаш таклиф қилинмоқда.
⚡️Маслаҳатим: активларингизни тахминан 5–10% стартапларга ажратинг, ва бу пул кундалик эҳтиёжларингизга таъсир қилмаслиги керак. Муваффақият учун 3–4 йил ичида 20–30 та стартапга сармоя киритиш тавсия этилади.
👉 Эътибор беринг, ангел инвестициялари ликвид эмас – биржадаги акциялардек "бугун тикиб, эртага сотиш"нинг иложи йўқ. Чиқиш (exit) йиллаб кутилиши мумкин.

2️⃣ Экспертиза🧠 (сизнинг қиёсий устунлигиз)

Пул – бу шунчаки восита. Бугун қутисидан 10–20 минг «олиб келиб берадиган» одамлар кўпайди, лекин билим ва тажриба ҳамон камёб ресурс. Сизнинг вазифангиз – фаундерга ўзингиз ёки атрофингиз бугунгача қилган хатоларни қайтадан қилмасликка ёрдам бериш.
🚀Индустрия, стартаплар, тадбиркорлик ёки молия/инвестициялар соҳасидаги олдинги тажриба ангел инвесторга катта устунлик беради. Бу, бир томондан, келишувларни баҳолашда ёрдам берса, иккинчи томондан, инвестор ўз портфелидаги компанияларга маслаҳат ва менторлик орқали қўшимча қиймат қўшишига имкондур. Лойиҳаларда қарор қабул қилиш жараёнида қанча кўпроқ иштирок этсангиз, интуициянгиз ва анализ қобилиятингиз шунча тез ривожланади. Фақат ёрдам беринг, бошқарувга кириб кетманг.

3️⃣ Нетворк🌳(яширин қурол)

Кенг ва хилма-хил нетворк ангел инвесторнинг энг кучли «қуролларидан» бири. Мен ўз нетворкимни дарахтга ўхшатаман: ҳар бир шох яна бир нечта янги алоқаларга боғланади ва бу энг зўр лойиҳаларни ҳаммадан олдин топишга, лойиҳани ҳар томонлама текширишга, ва стартапларимга биринчи йирик мижозларни ёки кейинги босқич инвесторларини топиб беришга имконият беради.
👥 Ангел инвестициялар яккахон ўйин эмас, балки бу фаундерлар, инвесторлар, VC’лар, топ-менежерлар ва экотизим иштирокчилари билан доимий алоқа демакдир.

4️⃣ Вақт⏳(куч кучайтиргич)

Аксарият ангеллар буни асосий иши билан бирга олиб боради (мен ҳам шу тоифаданман). Аммо лойиҳаларни саралаш, асосчилар билан учрашиш, мониторинг қилиш ва қўллаб қувватлаш жиддий вақт талаб этади. Шахсан мен бунга ҳафтасига 10–20 соат ажратаман.

💡 Янги бошлаётганлар учун маслаҳат:

🛡 Биринчи кунданоқ барча 4та омилга эга бўлишингиз қийин. Бир-иккита кучли томонингиз билан бошланг, қолганларини эса вақт давомида қуриб боринг.
📌 Вақтингиз кам бўлса маҳаллий ангеллар клубларига масалан, CS//Angels, Nexus Capital Management га қўшилиб, биргаликда сармоя киритинг.
📌 Тажрибангиз кам бўлса, тажрибали "етакчи инвестор" билан бирга сармоя қилиб, жараённи амалий тарзда ўрганинг.

❓Сизни биринчи инвестициянгизни қилишдан нима тўхтатиб турибди? Фикрларингизни изоҳларда қолдиринг. 💬

@baxrom_ceo
  • 👍 11
  • 🔥 7
  • ❤ 4
  • ⚡ 1
  • 🥰 1
  • 🕊 1
  • 💯 1
Post #76 3.07K
💰 Бойлик нима ўзи, аслида?

Алишерака ҳақидаги ҳикоям кўпларга таъсир қилди шекил, яна бойлик бўйича саволлар тушди. Агар 100 кишидан бойликни таърифлаб беришни сўрасангиз, эҳтимол 100 хил жавоб оласиз.

Ким учундир бойлик бу садоқатли дўстлар. Бошқалар учун бу мустаҳкам оила, соғлиқ, таълим, қадрланиш ҳисси. Шу маънода, бойлик инсон учун энг муҳим бўлган нарсанинг кўп бўлиши ҳам бўлиши мумкин, тўғрими?

Мен бу таърифларнинг ҳеч бирига қарши чиқмайман 🙂 Аммо биз бу ерда молиявий мустақиллик ҳақида гаплашаётган эканмиз, келинг, бойликка энг тўғри таърифни берамиз. Қисқача қилиб айтганда: бойлик бу сизнинг оилангизни ва келажагингизни ҳимоя қила оладиган молиявий ҳолатингиздир деб ўйлайман.

🗝 Асосий қоида: Пул учун ишламанг, пул сиз учун ишласин

Бойлик сизда нима борлиги билан эмас, балки бор нарсангиз сизга қанча "эркинлик" бериши билан ўлчанади деб ўйлайман. Оддий тилда айтганда, бойлик бу сиз ишламасангиз ҳам Сизга келиб турадиган "даромад оқими"дир.

Кўп одамлар “миллионер бўлишни” орзу қилади. Аммо бир миллион долларга эга бўлишдан кўра, ўша миллион доллар нима ишлаб чиқара олиши анча муҳимроқ.

Келинг, битта мисол кўрамиз:

🧱 «Ўлик» бойлик: Тасаввур қилинг, банк сейфида $1 000 000 қийматидаги олтинингиз бор. Қоғозда сиз миллионерсиз. Лекин бу олтин бугунги ҳаётингизни қандай яхшилаяпти? Ҳеч қандай. У сейфда жим ётибди, инфляция эса унинг сотиб олиш қудратини йил сайин емириб боряпти. Банк ҳисоб рақамидаги ёки ёстиқ тагидаги бекор ётган пул ҳам шунга киради. Психологик хотиржамликдан бошқа, у ҳаётингизни яхшиламайди.

🌱 «Тирик» бойлик: Энди тасаввур қилинг, сиз ўша олтинни сотиб, пулига ҳар бири $100 000 дан бўлган 10 та квартира олдингиз. Улар ойига $10 000 ижара даромади келтирмоқда. Сиз ҳали ҳам миллионерсиз, лекин энди бойлигингиз «тирик» яъни у сиз ишламасангиз ҳам ҳаётингизни ҳар ой молиявий таъминлаб турибди.

🚫 Шундай қилиб: Бойлик бу сиз яшаётган катта уй, ҳайдаётган қиммат машина, қиммат кийимлар эмас. Кўп одамларда буларнинг барчаси бор лекин улар бой эмас. Улар ҳозирча фақат юқори даромадга эга инсонлардур. Нима деб ўйлайсиз, агар улар тўсатдан ишлашдан тўхташса, уларнинг шаҳона турмуш тарзи қанча вақт давом эта олади?

⏳ Бойликнинг асл ўлчови ВАҚТ бўлса керак

Мен бойликни фаол меҳнатсиз ҳам турмуш даражангизни сақлаб қолиш қобилияти деб биламан.


Инвестиция даромади ҳисобидан камтар яшай олган инсон, маошга таяниб ҳашаматли ҳаёт кечираётган одамдан бойроқдир. Биз молиявий жиҳатдан “чўққида” юргандек кўринган, лекин даромадидан айрилгач бир неча ой ичида қулаган одамларни кўрганмиз. Лотерея ғолибларини эсланг 😅

🎯 Сизнинг асосий маррангиз бу маошга боғланиб қолмаслик бўлиши керак. Қачонки сизнинг дивидендларингиз ва пассив даромадингиз барча харажатларингизни тўлиқ қопласа, сиз ҳақиқий молиявий эркинликка ва бойликка эришган бўласиз. Бу ҳолатда ишлаш сиз учун мажбурият эмас, шунчаки танловга айланади. Бу марҳум Алишерака танлаган йўлнинг мутлақо тескариси. Ва айнан шу фарқ келажакда сизнинг ва оилангизнинг тақдирини белгилайди.

Изоҳларда ўз фикрингиз билан ўртоқлашинг! 👇

@baxrom_ceo
  • 👍 27
  • 🔥 12
  • ❤ 5
  • ⚡ 2
  • 💯 1
Post #75 4.51K
Бой кўринган Алишерака...

Ҳаммамизнинг танишларимиз орасида камида битта «Алишер» бўлса керак.

Бир пайтлар Тошкентда машҳур ресторан эгаси бўлган Алишерни билардим. У доимо сўнгги модада кийинар, ҳар икки-уч йилда янги BMW 5 ҳайдар, Қорасувда ҳашаматли уйи ва Қибрайда дачаси бор эди. Ягона фарзанди Горкийдаги энг қиммат хусусий мактабда ўқирди.

Байрамларда Алишер давранинг гули эди: чўнтагида бир даста нақд пул, юзида чексиз ишонч билан юрарди. Тўғрисини айтсам, ўшанда кўпчилик, жумладан мен ҳам унга ҳавас билан қарардик. У пул масаласини бутунлай ҳал қилган одамдек кўринарди.

Аммо унинг атрофидаги бошқа тадбиркорлар, гарчи бизнесни бир вақтда бошлашган бўлса-да, бутунлай бошқача яшашарди. Ҳашаматсиз, ортиқча харажатсиз. Улар топган ҳар бир сўмини қайта бизнесга тикиб, тежамкорлик билан иш юритишарди. Ўшанда мен: «Алишер ниманидир тўғри қиляпти, қолганлар эса қийналяпти», деб ўйлардим.

Йиллар ўтди. Алишер иккинчи ресторанни очди. Яна янги BMW олди. Бу ташқаридан улкан зафардек кўринарди. Аммо Алишер марраси йўқ пойгада югурган экан.

Ҳаммаси бир кунда ўзгарди...

48 ёшли Алишер кучли бош оғриғи билан шифохонага тушди ва эртаси куни ҳаётдан кўз юмди. Жанозада ҳамма бир гапни такрорларди: «Эҳ, шунча бойликдан фойдалана олмай кетди-я, майли, ҳеч бўлмаса оиласи таъминланган, ортидан бойлик қолди».

Лекин ҳақиқат даҳшатли экан...

Бир неча ҳафта ичида маълум бўлдики: Алишер ҳамма топганини шу заҳоти сарфлаб юборган. Ресторанлар кредитларни ёпиш учун сотилди. Уй, дача ва BMW қарз эвазига кетди. Бир ой ўтмай, оиласи деярли кўчада қолди.

Бу воқеа мен учун умрбодлик сабоқ бўлди. Бу очкўзлик ҳақида эмас, балки келажакни режалаштирмаслик ҳақидаги фожиа. Алишер ҳалол меҳнат қилган, лекин у даромадни бойлик деб тушунган.

💡 Асосий хулоса: Даромад ва Бойлик: бошқа-бошқа нарсалар

🛬 Фаол даромад - бу сизнинг вақтингиз ва иштирокингиз учун бериладиган вақтинчалик мукофот. Сиз тўхтасангиз, пул оқими ҳам тўхтайди.

🛫 Пассив даромад - бу сиз учун ишлаётган активлар (акциялар, кўчмас мулк, бизнесдаги улуш) натижаси. Фақат угина оилангизга ҳақиқий хавфсизлик бера олади.

🎯 Менинг стратегиям: Даромадингизнинг камида 20-40% пассив даромад келтирадиган активларга йўналтиринг. Ҳаётингизни шундай қурингки, вақт ўтиши билан сиз эмас, активларингиз сизни боқсин.

🚀 Унутманг: Ҳақиқий хотиржамлик янги машинада эмас, балки сиз ухлаётганингизда ёки дам олаётганингизда ҳам ҳисоб рақамингизга пул тушиб туришини билишдадир.

@baxrom_ceo
  • 🔥 48
  • 👍 36
  • ❤ 12
  • ⚡ 5
  • 🙏 1
  • 😍 1
Post #74 3.16K
ИТ стартаплар Nike тажрибасидан нима ўрганиши мумкин?

Nike ўзининг “Just Do It” кампанияси орқали қийин аҳволдаги брендни 94 миллиард долларлик глобал гигантга айлантирди. Бу жараён ҳар бир IT стартап учун маркетинг ва бренд қуриш бўйича амалдаги маҳорат дарси бўлиши мумкин.

Технология оламида кўпинча код сифати, архитектура ёки функциялар сонига ҳаддан зиёд эътибор берилади. Аммо Nike стратегиясини стартап муҳитига татбиқ этсак, битта ҳақиқат намоён бўлади: ижро ва ҳиссий боғланиш техник мукаммалликдан устун туриши мумкин.

1️⃣ Минимал ҳаётий хабар
Nike ҳеч қачон кроссовкаларининг таг қисмининг резинаси ҳақида гапирмаган (видео). Улар қатъият, ҳаракат ва ишонч ҳиссини сотишган.

✅ Стартап учун дарс: сиз ҳам ўзингизнинг “Just Do It” шиорингизга эга бўлинг. Сизнинг landing page’ингиз нафақат API, интеграциялар ёки техник стек рўйхатидан балки энг камида битта инсоний муаммони аниқ кўрсатиб, унинг ечимини ваъда қилиши шарт. Фойдаланувчи “нега айнан сенинг маҳсулотинг билан унинг ҳаёти яхшиланади” деган саволига учта сўзда жавоб бера оладиган хабарни кўриши керак.

2️⃣ Илк фойдаланувчиларингизни топинг
Nike дастлаб мактаб ва коллеж спортчиларига, яъни ўз даврининг табиий инфлюэнсерларига эътибор қаратди.

✅ Стартап учун дарс: бутун бозорни бирдан эгаллашга интилманг. Аввало ўз соҳангизнинг (масалан, FinTech, EdTech ёки AI) “илк ишонувчи” фойдаланувчиларини топинг, улар сизнинг Ambassador’ингизга айланади. Нишон тўғри танланса, бозорнинг ўзи келади.

3️⃣ “Air Jordan” стратегияси
Nike ва Майкл Жордан ҳамкорлиги шунчаки реклама эмас, балки бренднинг бозорга мос эканининг исботи ва ҳақиқий қийматини тасдиқлаган ижтимоий далил бўлган.

✅ Стартап учун дарс: ИТ соҳасида “юлдузли ҳамкорликка” Google Cloud, AWS, Microsoft билан шериклик, ёхуд таниқли технологик экспертнинг ижобий фикридир ва очиқ тавсиясидур. Нуфузли брендлар билан ёнма-ён туриш орқали ишончни ойлар эмас, ҳафталар ичида оширасиз.

4️⃣ Инновация орқали долзарбликни сақланг
Nike “Air Max” ё “FlyEase” каби янги технологиялар билан ҳар гал бозордаги долзарблигини сақлаб қолди.

✅ Стартап учун дарс: технологияда тўхтаб қолиш секин ўлим билан баробар ҳисобланади. Янги функция қўшиш фақат техник талаб эмас, балки фойдаланувчи билан ҳиссий боғланишни янгилаб туриш воситасидир.

📌 Дарс оддий: ИТ-стартаплар учун «Just Do It» бу кодни мукаммал бўлишини кутмасдан, уни ишга тушириш демакдир.

🏆 Хулоса: Дастурий таъминот сотишни тўхтатинг. Сиз фойдаланувчига берадиган “супер куч”ни сотинг. Улар функционални эмас, ўзларини кучлироқ ҳис қилдирган ғояни сотиб олади.

@baxrom_ceo
  • 🔥 12
  • ❤ 10
  • 👍 8
  • 💯 1
Older posts →

About this channel

How can I read @baxrom_ceo without a Telegram account?
TGViewer shows the public web preview Telegram publishes for Bakhrom Abdukadirov: recent posts, photos, videos and the subscriber count, with no app, login or account.
How many subscribers does Bakhrom Abdukadirov have?
Bakhrom Abdukadirov (@baxrom_ceo) has 1.97K subscribers on Telegram, refreshed roughly every 30 minutes.
Does Bakhrom Abdukadirov know I viewed it here?
No. Public channel previews carry no viewer identity, and TGViewer has no accounts or tracking of what you look up.
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →