Ўтган ой давомида атрофимдаги кўплаб инсонлар Эрон ва коалиция ўртасидаги давом этаётган низо ҳақида фикрим ва таҳлилимни сўрашди. Сиёсий баҳс-мунозаралардан четда туриб, ушбу постда вазиятни фақатгина инвестор нуқтаи назаридан кўриб чиқишга қарор қилдим.
Асосий ўйинчиларнинг ҳеч бири урушни ҳозир тўхтатишга тайёр эмас. Бу уларнинг бунга қурби етмайди, дегани эмас, балки сиёсий жиҳатдан ўзини оқлайдиган "чиқиш нуқтаси"га ҳали етиб келинмаганини англатади. Шу босқичда эрта сулҳ тузиш коалициянинг узоқ муддатли стратегик мақсадларига мутлақо зид.
🎯 Менимча, якуний мақсад, Эронни навбатдаги Ироқ ёки Афғонистонга айлантириш эмас, балки Эроннинг ҳарбий салоҳиятини заифлатиш, ядровий дастурини чеклаш, минтақавий таъсирини камайтириш ва энг муҳими, унинг келгуси 10-15 йил ичида қўшниларига таҳдид солиш иштаҳаси ва имкониятини йўқ қилишдир.
🤝 Минтақадаги Араб давлатлари АҚШни Эронга нисбатан босимни сақлаб қолишга яширинча ундамоқда. Бироқ улар ҳам низонинг назоратсиз минтақавий урушга айланиб кетишини истамайди, катта уруш минтақанинг инвестициявий жозибадорлигини тубдан йўқ қилади. Шу нуқтаи назардан, эрта сулҳ Эронга ҳозирги позициясини сақлаб қолиш имконини беради ва у эскалацияни музокара қуроли сифатида ишлатишда давом этади.
⚓️ Ҳурмуз бўғози Эроннинг энг кучли савдолашув қуролига айланган. АҚШ буни яхши англайди ва у учун бўғоз, манфаатлар тўпланган стратегик асосий нуқтага айланган. Менимча, АҚШ фақатгина Ҳурмуз бўғози масаласини ҳал қилгандан сўнгина ҳақиқий "ғалаба"га яқинлашиши мумкин. Ҳозирча эса АҚШ раҳбарияти низодан чиқиш йўлини қидираётган бўлса-да, Эронни ўт очишни тўхтатишга кўндиролмаяпти.
📉 Бугун минтақадаги инвесторлар ўз сармоя стратегияларини кескин қайта баҳоламоқда. Янги лойиҳаларни музлатиб қўйишди, инвестиция бўйича қарорларни кечиктиришаябти ва хавфни оқлаш учун сезиларли даража юқори даромадни талаб қилишни бошлашди. Банк кредитлари фоиз ставкалари ҳам кўтарилди.
📌 Хулоса: Охир-оқибат, бу уруш кимнингдир тўлиқ ҳарбий ғалабаси билан тугамайди. Бу жараён, Эронни минтақавий позициясини ва савдолашиш кучини қайта кўриб чиқишга мажбур қилиш, минтақадаги амбицияларини чеклаш ва келгуси ўн йиллик учун минтақадаги кучлар мувозанатини янгидан шакллантириш устида бормоқда...
Изоҳларда ўз фикрингиз билан ўртоқлашинг! 👇
@baxrom_ceo
