TGViewer
Bakhrom Abdukadirov Bakhrom Abdukadirov @baxrom_ceo · 1.96K subscribers
Post #92 1.35K
IPO: ҳар қандай асосчини ўйлантирадиган савол

Яқинда бир тадбиркор танишим: “Компаниямиз кенгайди. Энди IPO қилиш вақти келди” деб қолди. Мен эса ундан: “IPO орқали нимага эришмоқчисиз?” деб сўрадим. У компанияни янада кенгайтириш учун қўшимча капитал жалб қилмоқчи эканини айтди. Бу, албатта, мантиқий жавоб.
 
Суҳбатимизнинг энг қизиқ қисми шундан кейин бошланди. Ҳар бир асосчининг Тошкент фонд биржасида ёки халқаро майдонда IPO қўнғироғини чалиш орзуси бор. Бу мутлақо табиий ва соғлом амбиция. Бироқ, IPO’ни шунчаки навбатдаги молиялаштириш раунди, навбатдаги транзакция ёки чиройли пиар воқеаси деб қараш етарли эмас.
 
Аслида IPO шунчаки капитал жалб қилиш воситаси эмас. Бу компаниянинг бутун бизнес моделини тўлиқ шаффофлик, қатъий ички назорат, мунтазам ҳисоботлар ва юқори корпоратив бошқарув стандартлари асосида қайта қуриш жараёнидир. Бундан ташқари, ушбу қадам асосчидан ўз бизнесини бошқа инвесторлар/акционерлар билан бўлишиш масъулиятини талаб этади.

IPO ҳақида қачон ўйлаш керак?
📌 Катта капитал талаб қиладиган реал кенгайиш режалари ва янги лойиҳаларингиз бўлса;
📌 Даромад, маржа ва пул оқимини ишончли башорат қила оладиган даражага етган бўлсангиз;
📌 Бухгалтериянгиз тўлиқ шаффоф юритилаётган, йиллик айланмангиз тахминан 50–60 миллиард сўмга етган, сўнгги 3–5 йилда йилига камида 15–20% ўсиб келаётган, барқарор соф фойда ва яхши маржа билан якунлаётган бўлсангиз;
📌 Асосчидан ташқари ҳам қарор қабул қила оладиган кучли бошқарув жамоаси шаклланган бўлса;
📌 IPO учун барча ҳужжатлар тайёр ва сўнгги 3 йиллик молиявий ҳисоботларингиз мустақил аудитдан ўтган бўлса.

Муваффақиятли IPO 4 та устунга таянади: аниқ стратегик мақсад, барқарор бизнес модел, тайёр корхона ва бозорга чиқиш вақтини тўғри танлаш. Тўғри тайёрланган IPO компания эгаларига бошланғич сармоя ва компания баҳосини камида 6–8 баробар ўсишини таъминлаши мумкин.

Муҳим қоидани унутманг: Фонд бозори компанияни яхши қилиб қўя олмайди, балки у компанияни аслида қандай эканини ҳаммага кўрсатиб беради.

 
Сизнингча, маҳаллий хусусий компаниялардан қайси бири биринчилар қаторида IPOга чиқишга тайёр?

Изоҳларда ёзиб қолдиринг, биргаликда муҳокама қиламиз.

@baxrom_ceo
  • 👍 13
  • 🔥 11
  • ❤ 2
More from @baxrom_ceo
  1. Aug 26, 2026Ишда қолиш ёки ўз йўлингизни бошлаш? Сўнгги пайтларда менга янги битирувчилар, чарчоқни ҳи…
  2. Aug 18, 2026Ангел-инвестор сифатидаги биринчи EXIT’им Ҳар бир инвесторнинг ҳаётида шундай бир лаҳза бў…
  3. Aug 17, 2026"Қоғоз"дан ҳақиқий капиталгача🚀 Ўзбекистон сингари ёш стартап бозорларида ESOP (ходимларн…
  4. Aug 12, 2026📈 Тошкент фонд бозоридаги ҳаяжон... Сўнгги икки ҳафтада менга кўплаб одамлар ёзишни бошла…
  5. May 25, 2026⏳ Ҳафтангизда молиявий эркинлик уруғи аллақачон мавжуд Ҳафталик тақвимингизга бир назар та…
  6. May 4, 2026Кибрнинг 120 миллиард долларлик товони 📉 1998 йилда Yahoo интернетнинг мутлақ қироли эди.…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →