TGViewer
Bakhrom Abdukadirov Bakhrom Abdukadirov @baxrom_ceo · 1.96K subscribers
Post #54 3.61K
Мукаммалликка интилишдан кўра, ҳаракат қилиш, риск қилиш ва бошлаш муҳимлилиги

🚀 IT стартап асосчиси Алишер ҳар кеча компьютер олдида ишларди. Унинг ҳар бир коди, ҳар бир қарори - катта натижага олиб борувчи навбатдаги қадам эди.

Унинг укаси Иброҳим доимо ёнида бўларди: бир куни расм чизар, баъзан сукутда акасини кузатарди. У акасининг энг катта дарсини билиб бўлганди: “Бошлаш керак!”.

Бир куни Иброҳим мактабдан ялтироқ муқовали, оппоқ саҳифали янги дафтар кўтариб келди. У илҳомланган, лекин бир вақтнинг ўзида иккиланарди. Биринчи саҳифани очди... лекин ёзмади.

- Нимага ёзмаяпсан? - деб сўради Алишер.
- Бирор хато қилиб, дафтарни бузиб қўйгим келмаяпти, - деди укаси.

Алишер эски дафтарини олиб келдида укасига кўрсатди. У ерда хато, чизиқлар, қайта ёзилган ғоялар бор эди.

- Мана қара, шу саҳифалар орасида мен стартапим учун энг яхши ғоямни топдим, - деди у. Агар ҳар саҳифани “чиройли” ёзишни кутаверсанг, дафтар чириб кетади. Хато қилишдан қўрқма. Муҳими - бошлаш.

Иброҳим қаламни олди. Биринчи сўзни ёзди. У мукаммал эмас эди, аммо у биринчи сўзни ёзди.

Алишер укасини елкасидан қоқиб қўйди:
- Ҳаётда ҳам шундай. Мукаммал лаҳзани кутсанг, у ҳеч қачон келмаслиги мумкин. Сен бошламаган лойиҳа - йўқ лойиҳа. Сен риск қилмаган ғоя - ўлдирилган имконият.

✅ Хато қил. Ўрган. Ўс. Давом эт. Ғолиб чиқ.

🌠Мукаммаллик кутма. Бошла.

@baxrom_ceo
  • 🔥 34
  • 👍 17
  • ❤ 13
  • ⚡ 3
  • 💯 3
  • 🎉 1
  • 🆒 1
More from @baxrom_ceo
  1. Aug 26, 2026Ишда қолиш ёки ўз йўлингизни бошлаш? Сўнгги пайтларда менга янги битирувчилар, чарчоқни ҳи…
  2. Aug 24, 2026IPO: ҳар қандай асосчини ўйлантирадиган савол Яқинда бир тадбиркор танишим: “Компаниямиз к…
  3. Aug 18, 2026Ангел-инвестор сифатидаги биринчи EXIT’им Ҳар бир инвесторнинг ҳаётида шундай бир лаҳза бў…
  4. Aug 17, 2026"Қоғоз"дан ҳақиқий капиталгача🚀 Ўзбекистон сингари ёш стартап бозорларида ESOP (ходимларн…
  5. Aug 12, 2026📈 Тошкент фонд бозоридаги ҳаяжон... Сўнгги икки ҳафтада менга кўплаб одамлар ёзишни бошла…
  6. May 25, 2026⏳ Ҳафтангизда молиявий эркинлик уруғи аллақачон мавжуд Ҳафталик тақвимингизга бир назар та…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →