TGViewer
Channel Public Channel
Salim Doniyorov

Salim Doniyorov

@s_doniyorov

“Янги Ўзбекистон” ва “Правда Востока” газеталари таҳририяти” ДМ Бош муҳаррири,
Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист,
филология фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент
ДОНИЁРОВ САЛИМ МУСУРМОНОВИЧнинг канали
Subscribers
1.43K
Photos
100
Videos
48
Links
51
Recent Posts 17 shown
Post #239 332
Самарқанд нонини алоҳида таништиришнинг ҳожати йўқ. Чет эллик сайёҳлар ҳам Самарқанддан эсдалик учун олиб кетадиган маҳсулотлар орасида айнан шу нон бор.

Энди “Самарқанд нони” бренди товар белгиси сифатида ҳам давлат рўйхатидан ўтказилибди. Бундан аввал, 2025 йил февралида у географик кўрсаткич сифатида рўйхатга олинган эди.

Хўш, бу нима беради?

Аввало, икки тушунчани фарқлаш керак. Географик кўрсаткич маҳсулотнинг муайян ҳудуд билан боғлиқ хусусиятлари ва обрўсини ҳуқуқий ҳимоя қилишга хизмат қилади. Товар белгиси эса муайян ишлаб чиқарувчи ёки ҳуқуқ эгасининг маҳсулотини бошқаларникидан ажратиб туради.

Яъни энди “Самарқанд нони” номидан тижорат мақсадида фойдаланишда тегишли ҳуқуқий талабларни ҳисобга олишга тўғри келади. Бироқ бу Самарқанд нонини фақат битта корхона пишириши мумкин ёки бошқа нонвойлар уни сотолмайди, дегани эмас. Бу масала рўйхатдан ўтказилган белгининг аниқ кўриниши, ҳуқуқ эгаси ва географик кўрсаткичдан фойдаланиш шартларига боғлиқ.

Хуллас, мазкур рўйхатдан ўтказиш Самарқанд нонининг ўзига хослигини эътироф этиш, миллий гастрономик меросимизни асраш ҳамда ушбу маҳсулотнинг бозордаги нуфузини ошириш йўлидаги муҳим қадамлардан биридир.
  • 🎉 21
  • 👍 7
  • 👏 2
Post #238 375
Туркияда туркий давлатлар миллий терма жамоалари иштирокида “ТУРКИЙ КУБОК” халқаро футбол турнирини ташкил этиш режалаштирилмоқда.

TRT Haber хабар беришича, мусобақани ҳар икки йилда бир марта ўтказиш кўзда тутилган. Турнирни ташкил этиш режалари ҳақида Туркиянинг Адолат ва тараққиёт партияси раиси ўринбосари Кюршад Зорлу маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Туркия футбол федерацияси мамлакат Ёшлар ва спорт вазирлиги билан ҳамкорликда туркий давлатлар миллий терма жамоаларини бирлаштирадиган мусобақани ташкил этиш устида иш бошламоқда.

Турнирда Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ)нинг тўлақонли аъзолари — Қозоғистон, Туркия, Озарбайжон, Ўзбекистон ва Қирғизистон миллий терма жамоалари иштирок этиши кутилмоқда.

Мусобақа иштирокчиларининг якуний таркиби, илк турнирнинг ўтказилиш муддати ва формати ҳозирча аниқлаштирилмаган.

Бундай турнирнинг йўлга қўйилиши туркий давлатлар ўртасидаги спорт алоқаларини мустаҳкамлаш, футбол соҳасида ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш ва терма жамоалар учун халқаро ўйинлар тажрибасини оширишга хизмат қилади.
  • 🎉 23
  • 👍 11
  • 🔥 3
  • 👏 1
Post #237 396
🟡 1️⃣2️⃣4️⃣4️⃣5️⃣6️⃣

❕ Қиш яқинлашгани сари газ масаласи яна кун тартибига чиқмоқда. Айниқса, табиий газ таъминотида муаммо бор ҳудудларда яшовчилар учун бу мавзунинг аҳамияти катта.

⚙️ Яна бир қарор лойиҳаси билан ҳукуматнинг 2024 йил 16 апрелдаги 204-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

🛡 Хусусан, газ етиб бориши қийин бўлган абонентлар рўйхати Энергетика вазирлиги, “Ҳудудгазтаъминот” АЖ ва “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ таклифлари асосида вилоят ҳокимликлари томонидан тасдиқланиши таклиф этилган (иссиқлик мавсуми учун 350 кВт.соат базавий меъёр газ етиб бориши қийин ҳудудларда ҳам амал қилади). Бу борада имкон қадар субъективликни камайтириш учун ҳисоблагичлар кўрсаткичларидан фойдаланиш ўринли бўларди.

🔑 Иситиш мавсуми ўзгаришсиз — Қорақалпоғистон ва Хоразмда октябрь февраль, бошқа ҳудудларда эса ноябрь-февраль ўлароқ қолмоқда. Иситиш мавсумини ўтган йиллардаги тажрибалардан келиб чиқиб 15 мартга қадар кафолатли узайтириш ва тегишли базавий меъёрларни шунга мувофиқ белгилаш адолатли бўларди.
  • 👍 35
  • ❤ 3
  • 🔥 3
  • 👏 1
Post #236 1.33K
❓Келажак қишлоқ хўжалиги геномикага боғлиқми?

Геномика ва биоинформатика ҳақидаги энг муҳим интервьюни ўтказиб юборманг!

⚡️Фанлар академияси ҳузуридаги Геномика ва биоинформатика маркази директори, биология фанлари доктори Бўриев Забардаст Тожибоевичнинг «Янги Ўзбекистон» нашри бош муҳаррири Салим Дониёровга берган эксклюзив интервьюси тез кунларда эълон қилинади.

🎤 Олимнинг очиқ ва таҳлилий фикрлари – тез кунда «Янги Ўзбекистон»да.
  • 👍 34
  • 🔥 4
  • 👏 2
  • 🥰 1
Post #235 419
“ПУЛИНГИЗНИ КЎПАЙТИРИБ БЕРАМАН”

Ижтимоий тармоқларда ўзини трейдер ёки молиявий эксперт деб таништираётганлар кўп. Айримларининг саҳифасига кирсангиз, қимматбаҳо машиналар, катта-катта даромадлар акс этган скриншотлар, миннатдорлик билдирган мижозларни кўрасиз. Ҳаммаси шунчалик ишонарли кўринадики, одамда “балки мен ҳам синаб кўрарман” деган фикр пайдо бўлади. Фирибгарларга ҳам айнан шу керак.

Албатта, трейдингнинг ўзи фирибгарлик эмас. Молия бозорларида қонуний фаолият юритадиган мутахассислар ҳам бор. Лекин ҳақиқий эксперт ҳам бозордаги ҳар бир операция фойда келтиришини кафолатлай олмайди. Зарар кўриш эҳтимоли ҳамиша мавжуд.

Шунинг учун кимдир “пулингизни бир ҳафтада икки баравар қиламан”, “ҳеч қандай хавф йўқ”, деса, биринчи навбатда унинг қандай даромад топаётганини, қайси ташкилот номидан ишлаётганини ва бу фаолиятга қонуний рухсати бор-йўқлигини текшириш керак.

Пулни кўпайтириш ваъдаси билан келган одам, аввало, нима учун айнан сизнинг пулингизга муҳтожлигини тушунтириб берсин.
  • 👍 32
  • 🤝 3
  • 🔥 2
  • ❤ 1
Post #231 147
Ўзбекликдан фахрлантирадиган инсонпарварлик

Ижтимоий тармоқларда бир видеога кўзим тушиб қолди.  Ўзбекистондан Кореяга учган самолётда бир аёлнинг қон босими жуда пасайиб, шок ҳолати юзага келади.

Шунда йўловчилар орасида бўлган ўзбекистонлик шифокор ёрдамга шошилади. Вақтида кўрсатилган тиббий ёрдам, кислород ва дори воситалари туфайли аёл Кореяга соғ-омон етиб боради.

Қаранг, инсон ҳаёти хавф остида қолган бир вазиятда одамлар қандай бирлашди. Ҳеч ким унинг миллати, тили ёки қаердан келганини сўрамайди. Унақа пайтда инсонийлик, профессионал ёндашув ўз сўзини айтади. Бу каби миллатдошларимиз борлиги доим бизни фахрлантиради.

Бу воқеа ҳақида ёзган кореялик фойдаланувчи Ўзбекистонга илк бор келганини ва ўзбек халқининг меҳридан жуда таъсирланганини баён этган.

Менимча, халқнинг ҳақиқий қиёфаси баландпарвоз гапларда эмас, ана шундай қийин вазиятларда намоён бўлади. Бировнинг бошига кулфат тушганда қўл узатиш, ёрдамга шошилиш, бегона инсонни ҳам ўз яқинидек кўриш миллатимизга хос олий амаллардандир.
  • ❤ 25
  • 🔥 6
  • 👍 4
  • 👏 2
Post #226 2.74K
БЎЛАРКАН-КУ!

12 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 3,4 миллион тонна пахта йиғиб олинди. Бу режанинг 76 фоизи дегани. Эътиборлиси, ҳосилнинг 2,6 миллион тоннаси, яъни 75 фоизи машиналар ёрдамида терилган. Биргина бугуннинг ўзида техникалар 147 минг тонна пахта терибди.

Бир пайтлар пахта мавсуми деганда ўқитувчию шифокорлар, талабаларнинг далага чиқарилиши, теримнинг қишнинг изғирин кунларигача чўзилиши кўз олдимизга келарди. Энди эса бу ишни асосан техникалар бажаряпти.

Мажбурий меҳнатга эмас, механизацияга таянишнинг реал натижасини, мана, рақамларда кўряпмиз.
  • 🎉 27
  • 👍 10
  • ❤ 3
  • ✍ 3
Post #225 454
Умуман олганда, ўйин ёмон таассурот қолдирмади. Тўғри, гол пеналтидан урилди, лекин “Пахтакор” иккинчи таймда ҳисобни тенглаштиришга ҳақли эди.

Иккинчи тайм статистикаси — зарбалар бўйича (13-5), жарима майдонидаги тўп билан ҳаракатлар (25-13) бўйича ҳам бизникилар яққол устунлик қилишди.

“Пахтакор”нинг Саудия клубларидан 2 очко олиши зўр натижа. Энди муҳими, режадаги очколар (Ал Қува, Истиқлол, Трактор) ҳам олинса, саккизликка бемалол кирса бўлади.

Йигитларга омад тилаймиз!
  • 🔥 24
  • 👍 6
  • ❤ 2
  • 👏 1
Post #224 455
Бироздан сўнг “Пахтакор” Осиё чемпионлар лигаси Элит босқичининг иккинчи турида “Ал-Қодисия” клубини қабул қилади.

Жамоани “Ливерпуль” ва “Лестер”да ишлаган Брендан Рожерс бошқармоқда. Таркибда Матео Ретеги, Тижани Рейндерс каби номлар бор.

Камолиддин Тожиев шогирдлари эса биринчи турда амалдаги чемпион “Ал-Аҳли” майдонидан 1:1 ҳисобидаги дуранг билан қайтганди. Ўша бир очко тасодиф эмаслигини бугун исботлаш имконияти бор.

Менимча, бугунги ўйиннинг асосий масаласи “Пахтакор” тўпсиз қанчалик тартибли ҳаракат қилиши ва тўпни эгаллагач, ҳужумга қанчалик тез ўта олишида. “Ал-Қодисия”нинг марказдаги ижрочиларига эркинлик берилса, Ретеги ва Киньонесга вазият яратиб бериш улар учун унчалик қийин бўлмайди. Шунинг учун ҳам марказдаги кураш, ҳимоя чизиқлари орасидаги масофа ва тўп йўқотилганидан кейинги ҳаракатлар ҳал қилувчи аҳамият касб этиши мумкин.
Ўйиндан кейин жамоамизнинг қайси жиҳатлари иш бергани ва эҳтимолий натижага нима таъсир қилганини янаям батафсил таҳлил қиламиз.
  • 🔥 24
  • 👍 4
  • ❤ 2
Post #223 507
Президентимизнинг Янги Тошкентда ўтказаётган учрашувда таълим ва илм-фан соҳаси ҳақида билдирган фикрлари эътиборимни тортди.

«Сон кўпайди, сифат эса кам», деган гапнинг ўзиёқ бугунги таълим олдида турган асосий вазифани кўрсатиб турибди.

Олийгоҳлар кўпайиши, ёшларнинг олий маълумот олиш имконияти кенгайиши катта ютуқ. Аммо масаланинг иккинчи томони ҳам бор: университетни битирган ёш меҳнат бозорида ўз ўрнини топа оляптими? Унда дипломдан ташқари билим, амалий кўникма ва мустақил фикрлаш қобилияти ҳам борми?

Менимча, энди таълимга баҳо беришда айнан шу саволлар биринчи ўринга чиқиши керак.

Президент янги Таълим ва илм-фан вазирлигига раҳбар этиб тайинланган Эркинжон Турдимов ҳақида гапирар экан, уни тўртта вилоятга ҳоким бўлган тажрибали раҳбар сифатида тилга олди.

Бу тайинловдан кутиладиган натижа ҳам катта. Таълим тизимидаги муаммоларни фақат ҳисоботлар орқали эмас, ҳаётнинг ўзида кўриш, ҳудудлар ва меҳнат бозори эҳтиёжларини ҳисобга олиш муҳим.
  • 👍 38
  • 🔥 3
  • ❤ 2
Post #222 463
Янги стадион қадди ростланмоқда. Унинг ичида қандай тарих ёзилади. 
Бугун бир видеога кўзим тушиб қолди. Янги Тошкентда қад ростлаётган стадион айни пайтда шундай кўринишга келибди.
Футболга қизиқадиган инсон сифатида бундай манзарани кўриш, албатта, қувонарли. Чунки   стадион шунчаки минглаб мухлис сиғадиган иншоот эмас. Унда одамлар бир мақсад йўлида бирлашади, ғалабадан қувонади, мағлубиятдан ранжийди, баъзан эса биргина голни йиллар давомида эслаб юради.
Лекин ҳар қандай замонавий стадион ҳақида гап кетганда, мен учун бир савол муҳим: бу майдонда қандай футбол ўйналади ва қандай тарих яратилади?
Чиройли архитектура, қулай шароит ва замонавий инфратузилма –  буларнинг барчаси керак. Аммо стадионнинг ҳақиқий қиёфасини унинг деворлари эмас, майдондаги ўйин, мухлисларнинг ишончи ва футболчиларнинг натижалари белгилайди.
Энг муҳими, бундай иншоотлар болалар ва ёшларнинг футболга бўлган қизиқишини оширса, янги истеъдодлар учун орзуга айланса, ўзбек футболи тараққиётига хизмат қилгандагина унинг қадри янада ортади.
Ахир ҳар бир катта футболчи бир вақтлар кимнингдир ўйинини томоша қилиб, «Мен ҳам шундай майдонда тўп тепсам», деб орзу қилган бўлиши мумкин.
Балки эртага шу стадиондаги ўйинни томоша қилаётган болалар орасидан Ўзбекистон футболи тарихини ўзгартирадиган футболчилар етишиб чиқар.
Стадион қуриш кичкина иш эмас! Бу миллионлаб мухлисларни бирлаштирадиган, қолаверса, мамлакат шуҳратини юксалтириш хизмат қилишини инобатга олсак улкан салоҳиятдир.
Сиз нима деб ўйлайсиз, бу стадионда ўзбек футболи тарихидаги энг унутилмас қайси ўйин ўтказилишини истар эдингиз?
  • 👍 38
  • 🔥 8
  • ❤ 3
  • 👏 1
Post #221 429
  • 👍 5
  • ❤ 4
  • 🔥 1
Post #220 450
Хитойдан Ўзбекистонга энди наслдор қорамоллар ҳам катта ҳажмда олиб келинмоқда

Хусусан, 2026 йилнинг дастлабки саккиз ойида Хитойдан Ўзбекистонга 3 минг бош голштин зотли қорамол келтирилган. Мамлакатимиздаги 80 та корхона хитойлик етказиб берувчилар билан шартномалар тузган. Июль ойида эса Хитойнинг Нинся ҳудудидан яна 325 бош симментал ва голштин зотли қорамол Ўзбекистонга жўнатилган.

Импортдан кўзланган мақсад фақат чорва бош сонини кўпайтириш эмас, маҳаллий сутчилик хўжаликларининг маҳсулдорлигини ошириш ҳамдир.

Хитойдан наслдор қорамолларнинг олиб келиниши мамлакатимизда чорвачилик, хусусан, сутчилик тармоғини ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга. Бу маҳаллий хўжаликларда маҳсулдорликни ошириш, наслчилик салоҳиятини мустаҳкамлаш ва сут маҳсулотлари сифатини янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.

Албатта, кутилган натижага эришиш учун қорамолларни маҳаллий шароитга мослаштириш, тўғри озиқлантириш ва ветеринария назоратини таъминлаш ҳам ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
  • 👍 26
  • ❤ 2
  • 🔥 2
Post #219 455
⚡️„Соғлом бўлай десанг — югур, кўркам бўлай десанг — югур, ақлли бўлай десанг — югур!“ — бу қадимги Юнонистонда тошга ўйилган машҳур ҳикмат бўлиб, спортнинг инсон саломатлигига кўрсатадиган ҳар томонлама ижобий таъсирини жуда аниқ ифодалайди.

Таҳририятимизда кўп йиллардан буён яхши бир анъана шаклланган: ҳар шанба куни дам олиш кунини мазмунли ўтказиш, жисмонан чиниқиш ва жамоамиз ўртасидаги ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш мақсадида футбол ҳамда волейбол ўйнаймиз.

Бу гал ҳам катта, табиий майдонда футбол ўйнаб, иш кунларидаги шиддат ва масъулиятдан бироз чалғидик. Зеро, жамоавий спорт нафақат саломатликни мустаҳкамлайди, балки ўзаро ишонч, бирдамлик ва елкадошликни ҳам оширади.

Бизнинг ишимизда ҳам худди футболдагидек, ҳар бир инсоннинг ўз ўрни, вазифаси ва масъулияти бор.

Соғлом жамоа — кучли жамоа!
  • 👍 37
  • ❤ 5
  • 🔥 2
  • 🙏 1
Post #218 478
ТЕХНОЛОГИК ТАРАҚҚИЁТНИНГ НАРХИ ҚАНДАЙ БЎЛАДИ?

Axios нашри хабар беришича, Anthropic, OpenAI ва бошқа сунъий интеллект компаниялари раҳбарлари эҳтимолий йирик инқироз юз берган тақдирда қандай ҳаракат қилиш масаласини муҳокама қилмоқда.

Мутахассислар орасида яқин 6-12 ой ичида сунъий интеллект билан боғлиқ жиддий киберхавф юзага келиши мумкинлиги ҳақида хавотирлар бор. Эҳтимолий сценарийлар қаторида молия тизими, интернет, электр ва сув таъминоти каби муҳим инфратузилмалар фаолиятини издан чиқарувчи ҳужумлар ҳам тилга олинмоқда.

Бу ерда гап фақат технологиянинг имкониятлари ҳақида эмас. Масала уни ким, қандай мақсадда ва қай даражада назорат остида қўллашида.

Сунъий интеллект инсониятга улкан имкониятлар очмоқда. Аммо имконият қанчалик катта бўлса, масъулият ҳам шунчалик юқори бўлиши керак.

Фикримча, тараққиётни тўхтатиш эмас, уни хавфсиз бошқариш бугунги куннинг энг муҳим вазифаларидан бири.

Зеро, келажак технологияни ким тезроқ яратиши билангина эмас, уни ким масъулият билан бошқара олиши билан ҳам белгиланади.
  • 👍 22
  • 🔥 4
  • ❤ 1
  • 🤔 1
Post #217 438
Пахтанинг толаси қанчалик узун бўлса, ундан сифатли ип-калава тайёрлаш имконияти ҳам шунчалик юқори бўлади.

Геномика ва биоинформатика марказида олимларимиз яратган “Порлоқ” ғўза навларининг тола узунлигини бошқа навлар билан солиштириб кўрсатишди. Бу навлар генлар фаолиятини бошқаришга асосланган биотехнология ёрдамида яратилган. Натижада нафақат тола сифати, балки ҳосилдорлик ва ноқулай иқлим шароитларига чидамлилик ҳам яхшиланган.

Илмий тадқиқотнинг амалий натижасини мана шундай кўриб, қўл билан ушлаб танишишнинг ўзига яраша завқи бор.
  • 🔥 30
  • 👏 4
  • ❤ 1
Post #216 450
Геномика ва биоинформатика марказида бизга яна бир қизиқ ускунани кўрсатишди. Кўриб турганингиз бир вақтнинг ўзида 24 та намунанинг генетик маълумотларини таҳлил қилиш имконини берадиган қурилма.

Унинг ёрдамида пахта, узум каби ўсимликларнинг ДНК кетма-кетлиги ўрганилади. Оддийроқ айтганда, ўсимликнинг ҳосилдорлиги, касалликларга чидамлилиги ва бошқа хусусиятлари билан боғлиқ генетик маълумотларни аниқлаш мумкин. Бундай тадқиқотлар янги, сифатли навларни яратишда муҳим аҳамиятга эга.
  • 👍 28
  • 👏 3
  • ❤ 1
Older posts →

About this channel

How can I read @s_doniyorov without a Telegram account?
TGViewer shows the public web preview Telegram publishes for Salim Doniyorov: recent posts, photos, videos and the subscriber count, with no app, login or account.
How many subscribers does Salim Doniyorov have?
Salim Doniyorov (@s_doniyorov) has 1.43K subscribers on Telegram, refreshed roughly every 30 minutes.
Does Salim Doniyorov know I viewed it here?
No. Public channel previews carry no viewer identity, and TGViewer has no accounts or tracking of what you look up.
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →