Таҳририятимизда кўп йиллардан буён яхши бир анъана шаклланган: ҳар шанба куни дам олиш кунини мазмунли ўтказиш, жисмонан чиниқиш ва жамоамиз ўртасидаги ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш мақсадида футбол ҳамда волейбол ўйнаймиз.
Бу гал ҳам катта, табиий майдонда футбол ўйнаб, иш кунларидаги шиддат ва масъулиятдан бироз чалғидик. Зеро, жамоавий спорт нафақат саломатликни мустаҳкамлайди, балки ўзаро ишонч, бирдамлик ва елкадошликни ҳам оширади.
Бизнинг ишимизда ҳам худди футболдагидек, ҳар бир инсоннинг ўз ўрни, вазифаси ва масъулияти бор.
Соғлом жамоа — кучли жамоа!