TGViewer
Salim Doniyorov Salim Doniyorov @s_doniyorov · 1.43K subscribers
Post #240 393
COVID-19 одамларни қувонч ҳиссидан маҳрум қилмоқда — олимлар вирус дофамин рецепторларига зарар етказишини аниқлади.

Сўнгги пайтларда атрофимизда кайфияти йўқ, ҳаётдан завқ олмаётгандек кўринадиган одамларни аввалгидан кўпроқ учратаётгандекмиз. Кимдир доимий чарчоқдан шикоят қилади, кимдир аввал қизиқиб бажарган ишларига ҳам ҳафсала қилмай қўйган. Ажабланарли тарафи, бунинг асосий сабабларидан бири ковид асорати экан.

Касаллик миянинг мотивация, бахт ҳисси ва хотира учун масъул соҳасига таъсир кўрсатади. Инсон COVID-19 билан қанчалик оғир касалланган бўлса, унинг оқибатлари ҳам шунчалик жиддий бўлади.

Канадалик тадқиқотчилар узоқ давом этувчи COVID-19 аломатлари кузатилаётган 24 нафар беморнинг миясини текшириб, натижаларни 24 нафар соғлом инсон кўрсаткичлари билан таққослаган. Маълум бўлишича, касаллик асоратларидан азият чекаётганларда миянинг дофамин тизими билан боғлиқ айрим кўрсаткичлар сезиларли даражада пасайган.

COVID-19 билан касалланиб тузалган одамларда дофамин ишлаб чиқарувчи нерв толалари учларининг зичлиги камайгани қайд этилган. Энг ёмони, соғайгандан кейин улар ўз-ўзидан тикланмайди.
  • 😢 22
  • 👏 4
More from @s_doniyorov
  1. Oct 14, 2026НЕЪМАТОВ “ФЕНОМЕНИ” ЁХУД НИМА ҚИЛМОҚ КЕРАК? Ютқаздик. 1:2. “Насаф” — “Ал-Ваҳда” учрашувини…
  2. Oct 14, 2026Ноябрда Ўзбекистон — Россия ўйинини кўришимиз мумкин Ўзбекистон терма жамоасининг ноябрь о…
  3. Oct 14, 2026Самарқанд нонини алоҳида таништиришнинг ҳожати йўқ. Чет эллик сайёҳлар ҳам Самарқанддан эс…
  4. Oct 14, 2026Туркияда туркий давлатлар миллий терма жамоалари иштирокида “ТУРКИЙ КУБОК” халқаро футбол…
  5. Oct 14, 2026🟡 1️⃣2️⃣4️⃣4️⃣5️⃣6️⃣ ❕ Қиш яқинлашгани сари газ масаласи яна кун тартибига чиқмоқда. Айни…
  6. Oct 13, 2026❓Келажак қишлоқ хўжалиги геномикага боғлиқми? Геномика ва биоинформатика ҳақидаги энг муҳи…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →