TGViewer
Salim Doniyorov Salim Doniyorov @s_doniyorov · 1.43K subscribers
Post #242 399
НЕЪМАТОВ “ФЕНОМЕНИ” ЁХУД НИМА ҚИЛМОҚ КЕРАК?

Ютқаздик. 1:2.

“Насаф” — “Ал-Ваҳда” учрашувини кузатиб, яна бир бор ўша эски саволга қайтишга тўғри келяпти: Абдувоҳид Неъматовга нега бу қадар катта ишонч билдирилаверади?

Аслида, “Насаф” ўйинни ёмон бошламади. Ҳужумлар уюштирди, вазиятлар яратди, ҳатто дарвозага зарбалар борасида ҳам рақибидан устунлик қилди. Аммо футболда зарбалар сони эмас, уларнинг қанчаси голга айлангани ҳал қилувчи аҳамиятга эга. “Ал-Ваҳда” эса кам сонли имкониятларидан унумли фойдаланди.

Неъматовнинг ҳаракатлари анчадан буён саволлар туғдирмоқда. Терма жамоа иштирокидаги учрашувларда ҳам унинг хатоларига гувоҳ бўлдик. Балки ҳозир спорт формасида эмасдир, балки маҳоратининг чегараси шудир. Ҳар икки ҳолатда ҳам мураббийлар штаби бу масалага жиддий қараши керак эмасми?

Мени энг ҳайрон қолдиргани эса Неъматовнинг пенальти тепиш учун боргани бўлди. Наҳотки майдондаги қолган ўн нафар футболчи орасидан бу вазифани бажарадиган бирорта ўйинчи топилмаса? Нима учун айнан дарвозабонга бундай масъулият юкланди? Оқибатини кўрдик. Неъматов пенальтидан фойдалана олмади. Орадан кўп ўтмай, ўз дарвозасидан яна тўп олиб чиқди. Ҳисоб 0:2 кўринишига келди.

Ваҳоланки, пенальти голга айланганида ҳисоб 1:1 бўларди. Бу эса нафақат таблодаги рақамларни, балки майдондаги вазиятни, футболчиларнинг кайфияти ва руҳиятини ҳам бутунлай ўзгартириши мумкин эди. Биргина қарор ўйин тақдирига қанчалик таъсир қилишини кўриб турибмиз.

Тўғри, футболчи хато қилиши мумкин. Аммо ўша хатолар такрорланаётган бир пайтда ҳам унга қайта-қайта ишонч билдириш, бунинг устига, пенальти каби масъулиятли вазиятни ҳам топшириш — энди мураббийларнинг бир ёқламали қарори. Хўш, бу қарорни қандай тушуниш керак?
  • 👎 25
  • 👍 10
  • 🔥 2
More from @s_doniyorov
  1. Oct 15, 2026Бугун Ғ.О. Мавлонов номидаги Сейсмология институтидамиз. Зилзилалар, уларни олдиндан прогн…
  2. Oct 15, 2026Бош прокуратурадаги тадбирда байрам муносабати билан прокуратура ходимлари ўртасида таҳлил…
  3. Oct 15, 2026Ҳеч шубҳасиз, халқнинг ўзлигини намоён этувчи қадриятларидан бири унинг миллий тилидир. Ти…
  4. Oct 15, 2026Қиш яқинлашяпти. Бу пайтда одамларни энг кўп ўйлантирадиган масалалардан бири — уйида исси…
  5. Oct 14, 2026Ноябрда Ўзбекистон — Россия ўйинини кўришимиз мумкин Ўзбекистон терма жамоасининг ноябрь о…
  6. Oct 14, 2026COVID-19 одамларни қувонч ҳиссидан маҳрум қилмоқда — олимлар вирус дофамин рецепторларига…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →