Ҳеч шубҳасиз, халқнинг ўзлигини намоён этувчи қадриятларидан бири унинг миллий тилидир. Тил миллатнинг яшаши ва равнақ топишининг кафолати, керак бўлса асосий шарти ҳисобланади.
Зотан, бугунги таҳликали даврда ҳар бир халқ, ҳар қайси мустақил давлат ўз миллий манфаатларини таъминлаш мақсадида, аввало, ўз она тилини асраб-авайлаш ва ривожлантириш масаласига устувор аҳамият қаратиши табиий.
Бугун, Бош прокуратурада яқинлашиб келаётган тил байрами муносабати билан ўтказилаётган тадбирда сўз олган прокуратура органлари, таниқли санъаткор, олим, ёзувчи ва шоирлар ҳам давлат тилининг ўрни ва аҳамияти ҳақида ўз фикрларини билдиришяпти ҳамда тегишли тавсия ва таклифлари билан ўртоқлашишмоқда.
Post #244
467
- 🔥 19
- 😁 15
- ❤ 13
- 👍 13
- 🎉 8
- 👏 2
- 🤝 1