Қиш яқинлашяпти. Бу пайтда одамларни энг кўп ўйлантирадиган масалалардан бири — уйида иссиқлик бўлиши, электр энергияси ва коммунал хизматларнинг узлуксиз ишлаши. Айниқса, ҳар йили совуқ тушиши билан бир хил муаммоларга дуч келадиган аҳоли учун бу жуда муҳим.
Шу маънода, куз-қиш мавсумига тайёргарликдаги камчиликлар бўйича мурожаатларни қабул қилиш учун алоҳида Telegram бот ишга туширилгани яхши ташаббус.
Энди фуқаролар коммунал муаммолар ҳақида @Kommunalmurojaat_bot орқали ёки вазир ўринбосари Озода Жўраеванинг расмий Telegram каналидаги изоҳлар бўлимида ёзишлари мумкин.
Мурожаатлар вазирлик ишчи гуруҳи томонидан ўрганилиб, муаммоларни бартараф этиш чоралари кўрилиши айтилмоқда.
Post #243
390