TGViewer
Salim Doniyorov Salim Doniyorov @s_doniyorov · 1.43K subscribers
Post #238 388
Туркияда туркий давлатлар миллий терма жамоалари иштирокида “ТУРКИЙ КУБОК” халқаро футбол турнирини ташкил этиш режалаштирилмоқда.

TRT Haber хабар беришича, мусобақани ҳар икки йилда бир марта ўтказиш кўзда тутилган. Турнирни ташкил этиш режалари ҳақида Туркиянинг Адолат ва тараққиёт партияси раиси ўринбосари Кюршад Зорлу маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Туркия футбол федерацияси мамлакат Ёшлар ва спорт вазирлиги билан ҳамкорликда туркий давлатлар миллий терма жамоаларини бирлаштирадиган мусобақани ташкил этиш устида иш бошламоқда.

Турнирда Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ)нинг тўлақонли аъзолари — Қозоғистон, Туркия, Озарбайжон, Ўзбекистон ва Қирғизистон миллий терма жамоалари иштирок этиши кутилмоқда.

Мусобақа иштирокчиларининг якуний таркиби, илк турнирнинг ўтказилиш муддати ва формати ҳозирча аниқлаштирилмаган.

Бундай турнирнинг йўлга қўйилиши туркий давлатлар ўртасидаги спорт алоқаларини мустаҳкамлаш, футбол соҳасида ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш ва терма жамоалар учун халқаро ўйинлар тажрибасини оширишга хизмат қилади.
  • 🎉 23
  • 👍 13
  • 🔥 3
  • 👏 1
More from @s_doniyorov
  1. Oct 14, 2026COVID-19 одамларни қувонч ҳиссидан маҳрум қилмоқда — олимлар вирус дофамин рецепторларига…
  2. Oct 14, 2026Самарқанд нонини алоҳида таништиришнинг ҳожати йўқ. Чет эллик сайёҳлар ҳам Самарқанддан эс…
  3. Oct 14, 2026🟡 1️⃣2️⃣4️⃣4️⃣5️⃣6️⃣ ❕ Қиш яқинлашгани сари газ масаласи яна кун тартибига чиқмоқда. Айни…
  4. Oct 13, 2026❓Келажак қишлоқ хўжалиги геномикага боғлиқми? Геномика ва биоинформатика ҳақидаги энг муҳи…
  5. Oct 13, 2026“ПУЛИНГИЗНИ КЎПАЙТИРИБ БЕРАМАН” Ижтимоий тармоқларда ўзини трейдер ёки молиявий эксперт де…
  6. Oct 13, 2026Ўзбекликдан фахрлантирадиган инсонпарварлик Ижтимоий тармоқларда бир видеога кўзим тушиб қ…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →