TGViewer
Salim Doniyorov Salim Doniyorov @s_doniyorov · 1.43K subscribers
Post #223 507
Президентимизнинг Янги Тошкентда ўтказаётган учрашувда таълим ва илм-фан соҳаси ҳақида билдирган фикрлари эътиборимни тортди.

«Сон кўпайди, сифат эса кам», деган гапнинг ўзиёқ бугунги таълим олдида турган асосий вазифани кўрсатиб турибди.

Олийгоҳлар кўпайиши, ёшларнинг олий маълумот олиш имконияти кенгайиши катта ютуқ. Аммо масаланинг иккинчи томони ҳам бор: университетни битирган ёш меҳнат бозорида ўз ўрнини топа оляптими? Унда дипломдан ташқари билим, амалий кўникма ва мустақил фикрлаш қобилияти ҳам борми?

Менимча, энди таълимга баҳо беришда айнан шу саволлар биринчи ўринга чиқиши керак.

Президент янги Таълим ва илм-фан вазирлигига раҳбар этиб тайинланган Эркинжон Турдимов ҳақида гапирар экан, уни тўртта вилоятга ҳоким бўлган тажрибали раҳбар сифатида тилга олди.

Бу тайинловдан кутиладиган натижа ҳам катта. Таълим тизимидаги муаммоларни фақат ҳисоботлар орқали эмас, ҳаётнинг ўзида кўриш, ҳудудлар ва меҳнат бозори эҳтиёжларини ҳисобга олиш муҳим.
  • 👍 38
  • 🔥 3
  • ❤ 2
More from @s_doniyorov
  1. Oct 14, 2026COVID-19 одамларни қувонч ҳиссидан маҳрум қилмоқда — олимлар вирус дофамин рецепторларига…
  2. Oct 14, 2026Самарқанд нонини алоҳида таништиришнинг ҳожати йўқ. Чет эллик сайёҳлар ҳам Самарқанддан эс…
  3. Oct 14, 2026Туркияда туркий давлатлар миллий терма жамоалари иштирокида “ТУРКИЙ КУБОК” халқаро футбол…
  4. Oct 14, 2026🟡 1️⃣2️⃣4️⃣4️⃣5️⃣6️⃣ ❕ Қиш яқинлашгани сари газ масаласи яна кун тартибига чиқмоқда. Айни…
  5. Oct 13, 2026❓Келажак қишлоқ хўжалиги геномикага боғлиқми? Геномика ва биоинформатика ҳақидаги энг муҳи…
  6. Oct 13, 2026“ПУЛИНГИЗНИ КЎПАЙТИРИБ БЕРАМАН” Ижтимоий тармоқларда ўзини трейдер ёки молиявий эксперт де…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →