Хитойдан Ўзбекистонга энди наслдор қорамоллар ҳам катта ҳажмда олиб келинмоқда
Хусусан, 2026 йилнинг дастлабки саккиз ойида Хитойдан Ўзбекистонга 3 минг бош голштин зотли қорамол келтирилган. Мамлакатимиздаги 80 та корхона хитойлик етказиб берувчилар билан шартномалар тузган. Июль ойида эса Хитойнинг Нинся ҳудудидан яна 325 бош симментал ва голштин зотли қорамол Ўзбекистонга жўнатилган.
Импортдан кўзланган мақсад фақат чорва бош сонини кўпайтириш эмас, маҳаллий сутчилик хўжаликларининг маҳсулдорлигини ошириш ҳамдир.
Хитойдан наслдор қорамолларнинг олиб келиниши мамлакатимизда чорвачилик, хусусан, сутчилик тармоғини ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга. Бу маҳаллий хўжаликларда маҳсулдорликни ошириш, наслчилик салоҳиятини мустаҳкамлаш ва сут маҳсулотлари сифатини янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.
Албатта, кутилган натижага эришиш учун қорамолларни маҳаллий шароитга мослаштириш, тўғри озиқлантириш ва ветеринария назоратини таъминлаш ҳам ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Post #220
453
- 👍 26
- ❤ 2
- 🔥 2